Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
302-машқ. Ўқинг, ундовларни аниқланг. Тузилишига кўра турини (содда, такрорланган, жуфт, қўшма) айтинг.
1. «Пишт», — деди. Ҳалиги иккита чўғ йўқ бўлди-қолди. (С. Ан.) 2. Эҳ-ҳа, бу болалар қачон улғаяди-ю, қачон ўзининг нонини топиб ейдиган бўлади. (Ғ.Ғ.) 3. Ўҳ, ўҳ, ўҳ! Жуда ярашипти-ку, Хуморхон! (А. Қ.) 4. Неча марта олдингга кирдим. «Ҳо раис, чорвага аҳамият бер, ҳо раис...» — деб орқангдан эргашиб юрдим. (И. Р.) 5. Эҳ, Комил, Комил, қачонгача оёғимга тушов, йўлимга ғов бўласан! Ана, ана чироқ... Ана Ботирнинг сигнали. Келяптилар. Йўлини тўсмасанг, тўппа-тўғри уйига қараб кетиши мумкин... (И. Р.) 6. Кунлардан бир куни Саидғози Ашир билан гаплашиб ўтириб: «Ҳў, у куни раиснинг олдида рангинг ўчиб кетди, нима бало?» — деб қолди. (С. Ан.) 7. Хайр. Бахтимга саломат бўлинг, ойижоним. (С. Ан.) 8. Ана ота-бола. Қизчасининг қўлидан ушлаб олиб кетяпти. (И. Р.) 9. Мана, Раънохон. Ма, қизим, жуда ширин эскимо экан. (И. Р.) 303- машқ. Ўқинг, тақлид сўзларни топиб, уларнинг ўзига хос лексик-грамматик хусусиятини, нимага тақлид қилинганини (тақлид объектини) изоҳланг. 1. Тақа-тақ... тақа-тақ... Тақа-туқ... тақ-тақа-туқ... Поезд пишқириб олға чопарди. (Н. С.) 2. Қўрққанимданми ёки совуқданми қалт-қалт титраб секин сўрадим. (Н. С.) 3. ...Оғзини катта очиб, эснаб олиб, сўнг «миёв-миёв»лаб дадамнинг пинжига кирадиган Мош ҳам сандални тарк этган эди. (Н. С.) 4. Назира олдинга қадам ташламоқчи бўлган эдики, унинг кўз олдидан бир нарса лип этиб ўтиб кетди. (Н. Бирюков.) 5. Бўрон Мирний устида ғувв, ғувв, ғувв деб наъра тортяпти.(Ю. Смуул.) 6. Қачон қарама, ҳиринг-ҳиринг кулаверади. (Ж.Абд.) 7. Майсазорни оралаб... Бир она типратикан Ўрмалар диконг-диконг. (Р. Неъмат.) 304-машқ. Ўқинг, тақлид сўзларни топиб, турларини айтинг. Гап бўлаги сифатида қўлланган тақлидий сўзларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирга кўчиринг. 1. Тер оқарди манглайда дув-дув. (Мирм.) 2. Гуп, гуп, гуп, гуп... уради дизель. (Мирм.) 3. Ноғоранинг серзавқ так-туми Сари каби чулғайди қаддин. (Мирм.) 4. Олимжон тут ва тераклардан чирт-чирт этиб дув тўкилаётган япроқларга кўмилиб бир лаҳза хаёл суриб турди. (Ҳ. Н.) 5. Дарёнинг нариги томонидаги уфққа қадар қулоч ёйган қумликлар жимир-жимир қилади. (Ж. Абд.) 6. Чой қоғозини бурдалаб ташлагандек ой тангалари сув бетида милт-милт оқади. (С. Аҳм.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling