Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
- Bu sahifa navigatsiya:
- 295-машқ .
293-машқ. Ўқинг, юклама ва модал сўзларни топиб, алоҳида-алоҳида кўчиринг, турларини қавс ичида кўрсатинг.
1. Тошкентдан келган ҳар хил мутахассислар проектни тузиш учун эртагаёқ чўлга сафар қилишади. (О.) 2. Дарҳақиқат, бугунги сайр умрбод эсда қоладиган бўлди. (Ж. Абд.) 3. Номини унутмас халқлар, замонлар, Жонажон шоирнинг бахти ҳам шу-да. (У.) 4. Балки шу туришда дунёга келадиган янги-янги далаларни, боғларни, яйловларни кўз олдига келтираётгандир? (Ж. Абд.) 5. Тиқ этган овоз эшитилмас, фақат шамолда тебранган терак баргларигина шитирларди. (Л. Бать.) 6. Гиёҳ унмаган жойларда кичик-кичик гулзорлар, шинам-шинам хиёбонлар, икки қаватли уйлар, ҳатто кўчалар ҳам пайдо бўлган. (Ж. Абд.) 7. Нима, мен ўзим учун ишлаётибманми, раис бува? Бошқаларнинг ишига алоқам йўқми? (Ҳ. Н.) 8. Ниҳоят, қуёш булут орасини ёриб чиқди. (С. Б.) 294-машқ. Юкламалар иштирок этган гапларни кўчириб, юкламаларнинг тагига чизинг, турлари ва маъно хусусиятини изоҳланг. 1. Худди бинога яқин жойда бир гуруҳ одамлар доира қуриб, ўйинга туша бошладилар. (Ж. Абд.) 2. Вой, илм увол эмасми, нега ишламайсиз? Ҳозирги замонда сичқон тутмайдиган мушук ҳам одамнинг кўзига хунук кўринади-я! (А. Қ.) 3. Топди-ю, шу ондаёқ қайта йўқотди. (С.Анорбоев) 4. Аммо табиатида бир хил киборлик ҳам мавжудки, бу, шубҳасиз, ҳаммага ёқавермас, ҳатто, кишида бир оз ҳайиқиш ҳам уйғотади. (Ж. Абд.) 5. Ахир ҳар бир давр ўз романтикасини яратади-ку! (Ж. Абд.) 6. Шу жазирамада....ўз даласига ўғит ташиганлари учуноқ мен орденларимни ҳаммасига битта-битта тақиб қўйгим келяпти ҳозир. (О.) 295-машқ. Ўқинг, шакли бир хил ёрдамчи сўзларнинг вазифасига кўра номини айтинг. 1. Салимов билан Пардавой остонага қадам қўйишлари билан, Қудрат ўзини четга олди-ю, келган томонига қараб чопа кетди. (Ж. Абд.) 2. Болаларки, шундай деяётган бўлса, катталарнинг оғзида нима гап? (И. Р.) 3. Одамлар келаётибди-ю, сиз кетасизми? (А.Қ.) 4. Шуни билгинки, бировнинг бахти юзида — ҳусни жамолида бўлса, сенинг бахтинг — бошингда — доно қизсан. (Ё. Шукуров.) 5. “Нима гап эканини тушунтириб берарсиз балки”, — деди. (А. Чаковский.) 6. Мен буйруқнинг ўзинигина эмас, балки шу буйруқнинг қандай аҳамиятга эга эканлигини ҳам билиб олишим муҳим. (А. Чаковский.) 7. Шундай ажойиб одамлар бўладиларки, улурни мансаб ҳам, даража ҳам, шон-шуҳратлар ҳам ўзгартирмайди. (Ҳ.Ғ.) 8. Бу катта шаҳарда улуғ мадрасалар, санъатнинг бутун мўъжизалари билан безалган бой саройлар ҳам боғчалар, ҳавойи кўшклар кўп эди. (О.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling