328- машқ. Ўқинг. Йиғиқ ва ёйиқ икки бош бўлакли гапларни аниқланг. Ёйиқ икки бош бўлакли содда гапларни йиғиқ гапларга айлантириб кўчиринг.
1. Комилжон янги ферма биноси ичидан чиқарилган қувур олдида қазилаётган ариқнинг нариги юзига ўтиб тўхтади. (И. Р.) 2. Ҳайдар — монтёр, Анорхон —звено бошлиғи. (И. Р.) 3. Ахир, Ватаним бепоён, кенг-ку. Мирзачўлда билагимни шимариб мен ишламасам, ким ишлайди!? (Б. Даминов.) 4. Кечаси. Вақт алламаҳал бўлиб қолган... Эрта-индин имтиҳонлар бошланади. Қеча-кундуз берилиб китоб ўқийман. (Ш. Сиддиқов.) 5. Тоғ йўли бошланди. Пастак адирлар оралаб кетган кафтдек йўл илон изи бўлиб малла ранг қирлар орасида йўқолиб кетарди. (С. Аҳм.) 6. Ҳамма жимиб қолди. Одамларнинг кўз олдига тошларни Фарҳоддек қулатган Рустамжоннинг паҳлавон қиёфаси келарди. (С. Аҳм.)
329- машқ. Ўқинг. Ёйиқ содда гаплардаги эга ва кесим таркибини айтинг.
Дастлабки кунлар йўл унча машаққатли бўлмади. Чўл ўтлари энди қовжираб келаётган бўлса ҳам онда-сонда булоқлар атрофида кўм-кўк ўтлоқлар учраб турарди. Бора-бора чўл саҳрога айланди, одамлар ва отларнинг сувга эҳтиёжи оша борди. Афсонавий отларнинг тақаларига ўхшаб уюлиб қолган қумтепалардан ошиб ёки четлаб ўтиш осон эмас эди. Қора терга тушиб ҳансираган отлар оёқларини қумдан аранг тортиб олиб, бошларини қуйи солганларича битта-битта қадам ташлаб борарди. Саҳронинг бераҳм қуёши ёмон ниятда келаётган бу қуролли одамларнинг бошидан олов селини қуяр, ичларини куйдириб, ташналикдан лабларини қовжиратар, қумлар устида жимирлаб турган қайноқ ҳаво ўпкаларини ёндирарди. (М.Осим)
ГАП БЎЛАКЛАРИ
330-машқ. Ўқинг. Гапларнинг эга ва кесимини топиб, қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг.
1. Кўз қўрқоқ, қўл ботир. (Мақол.) 2. Ишлаган ерни яшнатар. (Мақол.) 3. Ақлли ўзини айблар, ақлсиз дўстини. (Мақол.) 4. У кундузи устага қарашар, дамни босар, чўғда тобланган темирларни сандонга қўйиб, оғир босқон билан уста хоҳлаган шаклларга келтириб берар, қозон-товоқ, чойдиш ва қумғонларни тузатар, қозон қайнатар, хуллас, бир амаллаб кун ўтказар эди. (О. Ё.) 5. Оқсой водийси бўйлаб пастга томон юришнинг ҳам гашти бор. (А. Колбинцев.) 6. Бу шовқинларга Башорат кўпдан кўникиб кетган. (С. Аҳм.) 7. Бу ер тўхташ ва дам олиш учун жуда қулай. (А. Қолбинцев.)
Do'stlaringiz bilan baham: |