Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet115/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

352- машқ. Ўқинг. Ҳолларни аниқлаб, турини айтинг. Пайт ҳолини ўзи боғланган сўз билан бирга кўчириб, ҳолнинг тагига чизинг ва қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг.

1. Арпасойда эрталаб ва кечқурун, айниқса, гўзал манзарани кўрасиз. Шунинг учун ҳам Тошкентдан ва республиканинг кўпгина шаҳар ва қишлоқларидан дам олиш кунлари бу ерга кўплаб кишилар келиб истироҳат қиладилар. (А. Колбинцев.) 2. Бу ҳикматли сўз доим енгишга, орқага қайтмасликка ундарди. (А. Пўлат.) 3. Кўкламда адирлар ранг-баранг ўтлар ва гуллар гиламига бурканади, ёзда эса олтин буғдойзорлар билан қопланади. (А. Колбинцев.) 4. Оқшомдагина кўчаларда, боғ ва майдонларда одам тўлқини сийракланди. (О.) 5. Инсон қалби ҳам бир вақтларда кўролмаслик, манманлик, шуҳратпарастлик туйғулари бўлганини унутади. (Н. Бирюков.) 6. Экскурсантлар XV асрда Самарқанд яқинида Улуғбек томонидан қурилган машҳур обсерваториянинг қолдиқларини кўздан кечирадилар... (А. Колбинцев.) 7. Кўкда турна қатор бўлиб тизилиб кетган юлдузлар аҳён-аҳёнда пастга учиб тушар эди. (А. Пўлат.)




353- машқ. Ўқинг. Сабаб ва мақсад ҳолларини топиб, уларнинг сўроғи, қандай ифодалангани ва бир-биридан фарқини тушунтиринг; уларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирга алоҳида-алоҳида кўчиринг.

1. Мен врачман, одамларни ўлдириш учун эмас, уларни ўлимдан сақлаш учун яшайман. (Ас. М.) 3. Султонмурод дўстини табассум билан тинглаб, Ҳиротнинг баҳорда тоза ҳусн билан яшнаган ажойиб-манзараларига суқланиб қарар, шодликдан, ҳисларнинг шўхлигидан кўкси тўлиб-тошарди. (О.) 4. Дўстининг шеърларида унга аввалдан белгили бўлган баъзи умумий нуқсонларни едириб кетиш учун кўпроқ завқ ва руҳ билан ўқишга тиришди. (О.) 5. Кечга томон ҳордиқ чиқариш мақсадида дарё бўйига отланган эдим, марказ томондан кетма-кет узилган ўқ овози эшитилди. (Мурод ас-Сибоий.) 6. Уларнинг мардлигини, хушчақчақлигини ёқтирганидан йигитларга бирор кори ҳол бўлмасин деб безовталанарди. (Ж. Коуп.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling