Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet113/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

317- машқ. Ўқинг. Аввал келишик аффикслари, сўнгра кўмакчилар билан ифодаланган ҳолларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирга кўчиринг.


1. Эртасига кечқурун клубда умумий йиғилиш бўлди. (И. Р.) 2. Улар уйга кирганда Ягона билан Ожиза ошхонада овқат пиширишаётган эди. (И. Р.) Ўнгирдан биллурдек тиниқ, ичсанг тишингни сирқиратиб юборадиган сув жилдираб оқиб чиқади. (С. Ан.) 4. Анорхон тракторчиларнинг ўзлари билан гаплашиш учун далага жўнади. (И. Р.) 5. Турдимат юк машинасида бир неча киши билан Лабгардонга жўнади. Адирдан сойга тушаётган сел суви қаттиқ ҳайқирарди. (И. Р.) 6. Бу арияни ҳам у катта ҳаяжон ва ёшлик ғурури билан куйларди. (С. Азимов.) 7. Ер юзида, тоғларда, саҳроларда, океанларда минглаб дўстларим бўлади, мен улар билан истаган вақтимда гаплаша оламан. (Ас. М.)


348-машқ. Ўқинг, бирикма билан ифодаланган ҳоллар иштирок этган гапларни кўчириб, ҳолларнинг тагига чизинг.

Чимёнда дам олиш учун деярли йил бўйи шароит қулай. Тоғ ён бағирларида ҳали қор кетмаган, тоғ этаклари эса хилма-хил кўкатлар билан қопланган, баҳор пайтида у ер айниқса гўзал бўлади. Ўт-ўланлар орасида оқ ва сариқ бойчечаклар, алвон лолақизғалдоқлар очилиб ётади. Чимён ёзда ҳам ажойиб истироҳат ўчоғидир. Текисликда жазирама иссиқ бўлган бир пайтда у ерда ҳаво мўътадил келади, кечалари бўлса жуда салқин ҳаво туради. Тез-тез ёмғир ёғиб ўтади. Куз пайтида табиат алвон ва олтин бўёқларга бурканади. Қечаси осмон гумбазида юлдузлар чарақлаб туради. Чимён қишда ҳам гавжум бўлади. Бу ерга дам олиш кунлари қорли тоғ ён бағирларида чанғи ва чаналарда учиш учун, қор ҳавосидан тўйиб нафас олиш ва ҳордиқ чиқариш учун минглаб кишилар келади. (А. Қолбинцев.)




349- машқ. Ўқинг. Равиш ҳолларини топиб, ўзи боғланиб келган сўз билан бирга кўчиринг, ифодаланишини тушунтиринг.

1. Офтоб ердаги қорларни қанддек эритиб оқизди. (Мирм.) 2. Жомий аста-аста тетикланиб, яна икки қадрдон дўст самимий суҳбат қурдилар. (Л. Бать.) 3. Теварак-атрофни ҳайбатли тоғ ҳалқа каби ўраб олган. (А. Пўлат.) 4. Тоғ чўққилари ёнида, теварак-атрофдаги қорда ва мовий осмон тагида оқ қайинлар нақадар гўзал ва тантанали қад кўтарган. (А. Колбинцев.) 5. Аскарлардан бири шошилмасдан, истар-истамас жавоб қилди. (С. Б.) 6. Биз бобонинг ҳаёти тўғрисидаги ҳикояларини зўр қизиқиш билан тингладик. (А. Пўлат.) 4. Йўл яна тошлоқ ён бағридан буралиб-буралиб кўтарилиб боради. (А. Колбинцев.) 8. Совхозларнинг ҳисобсиз чорвалари, минг-минглаб қўй подалари узоқдан катта тўлқиндек чайқалади. (А. Пўлат.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling