Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
340-машқ. Ўқинг. Ажратилган тўлдирувчиларни топиб, улар қайси сўзни изоҳлаётганини тушунтиринг.
1. Машҳур теримчи Хосиятойни — гавдаси ҳам, кўзлари ҳам кичкинагина, лекин зуваласи пишиқ, ҳаракатлари енгил, чаққон ёш аёлни — ҳурмат билан тўрга ўтқазишди. (О.) 2. Бола тақлидчи бўлади, у сизга, ўз отасига, тақлид қилишга ҳаракат қилади. (С. З.) 3. Биз учун, суви кул ранг денгиз фарзандлари учун, бу — бир жонли афсона. (Ю. Смуул.) 4. Турсунали акага, шундай катта олимга, куёв бўлиш ҳазил гап эмас! (Ў. У.) 5. Аксари дилгир бўлган чоғларида у ўзининг энг асл дўстлари — китобларига мурожаат қиларди. (Л. Бать.) 341-машқ. Ўқинг. Аниқловчиларни топиб, сўроғи, ифодаланиши ва қайси сўз билан боғланиб келганини айтинг. Алишер расталардан илдам ўтиб борди. Бозор чеккасидаги қўл ёзма китоблар тахлаб қўйилган кичик дўкончалар унинг эътиборини жалб қилди. Бу совуқ ва ним қоронғи дўкончаларда инсон ақлининг хазиналари ўйма гулли чарм муқоваларга ўралиб тахланиб ётарди. Китоб дўконлари ёнига муқовасоз усталарнинг дўкони жойлашган. Алишер тўхтаб, машҳур муқовасоз устанинг гул солиш олдидан чармни таранг қилиб тортиб, ийлашини узоқ томоша қилди. Айниқса, ана шу расталарда Алишер ўзининг ҳиротлик эканини яққол ҳис этди. Эски қўл ёзмаларнинг ҳидини ҳузур қилиб искаркан, у кетишга шошилмасди. (Л. Бать.) 342-машқ. Ўқинг, аниқловчиларни топиб, турини, қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг. Сифатловчиларни сифатланмишлар билан бирга кўчиринг, сифатловчи тагига тўлқинли чнзиқ чизинг. 1. Чой устида ширингина оилавий суҳбат бошланиб кетди. (Ж. Икромий.) 2. Янги клуб. Катта залда ўтган куни бўлди бал. (Қ. Ҳ.) 3. Минг бир хил даво бор тотли қимизда. (Мирм.) 4. Чанг-тўзон билан қопланган осмонда майда-майда юлдузлар ғира-шира милтирарди. (Н. Бирюков.) 5. Бойчечакларнинг хушбўй, сезилар-сезилмас ҳидини найнинг ёқимли ҳиди билан учириб келди. (И. Р.) 6. Бир қарашдаёқ унинг зеҳнли, удли-шудли эканлигини билиб олдим. (Ш. Сиддиқий.) 7. Унинг на мол-давлатга, на шон-шавкатга иштиёқи бор. (К. Моисеева.) 8. Қизнинг онаси муаллима, отаси хизматчи эди. (И. Р.) 343-машқ. Ажратилган қаратқич аниқловчисини топиб, қайси сўзни изоҳлаётганини айтинг; уларни қаралмиш билан бирга кўчиринг. 1. Биз, ана шу синалган кучнинг вакиллари, дўстлигимизнинг тарихий изларидан келиб, унинг ветеранлари, янги авлодлари билан танишдик. (Ас.М.) 2. Ўрик гулини эслатувчи лайлак қор гирдобидан қутулмоқчи бўлгандек елаётган суворийнинг — Фарғона йигитининг — бор диққати илон изидек ўрмалаган йўлда. (С. Азимов.) 3. Афтидан, майорнинг фюрерга яқинлиги ҳақидаги овозалар бу ердагиларнпнг — госпиталдагиларнинг ҳам қулоғига етган кўринарди. (А. Чаковский.) 4. Лекин ҳар иккови ҳам бир нарсани — Гавҳарнинг эндиги тақдирини ўйлар эдилар. (Ў.Ҳ.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling