Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


-машқ. Биргина фонема билан фарқ қиладиган сўзларни топинг ва уларни ёнма-ён ёзинг. Розиқ, шўра, толмоқ, тонг, тин


Download 1.73 Mb.
bet3/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

8-машқ. Биргина фонема билан фарқ қиладиган сўзларни топинг ва уларни ёнма-ён ёзинг.

Розиқ, шўра, толмоқ, тонг, тин, пона, ботмоқ, кўз, сўра, Бер, қин, байт, қозиқ, бонг, хона, кўра, бўз, дин, қайт, солмоқ, жўра, донг, сўз, фин, ҳозиқ, олмоқ, чин, пайт, шона, сотмоқ, қин, қўра, қона, тотмоқ, хўра, тўз, тер, қотмоқ, чўз, ғўра, шер, син.


Ажратиб кўрсатилган сўзлар таркибидаги унлиларнинг тилнинг горизонтал ҳаракатига турини айтинг.




9-машқ. Ўқинг. Ҳар бир сўз таркибидаги унли ва ундош фонемаларни кўрсатинг.


Кўзларим тиндиролмас На довруғу, на давлат.
Измига индиролмас На мансабу, на савлат. (З.О.)

Ажратиб кўрсатилган сўзлар таркибидаги унлиларнинг тилнинг вертикал ҳаракатига ва лабларнинг иштирокига кўра турини айтинг.




10-машқ. Ўқинг. Унли фонемаларни тилнинг горизонтал, вертикал ҳаракатига ва лабларнинг иштирокига кўра гуруҳлаб, қуйидаги чизмага жойланг.

Тилим бормас асло кўр қиз демакка,


Сиз ҳам бир эшитинг «Дугоҳ”, “Баёт”ни.
Чамамда, кўз нури кўчган юракка,
Шунинг-чун у куйлар қайноқ ҳаётни.(О. Холдор.)

Тилнинг горизонтал ҳаракатига кўра

Тилнинг вертикал ҳаракатига
кўра

Лабларнинг
иштирокига кўра

Тил олди

Тил орқа

Юқори
тор унлилар

Ўрта кенг унлилар

Қуйи
кенг унлилар

Лабланган

Лабланмаган
























11-машқ. Ўқинг. Унлиларга тўлиқ тавсиф беринг.

Н а м у н а: у – тилнинг горизонтал ҳаракатига кўра тил орқа, вертикал ҳаракатига кўра тор, лабларнинг иштирокига кўра лабланган унли.


1. Айтишларича, у китоблар Бағдод, Дамашқ., Кашмир ва Нишопур каби шаҳарлардан келтирилган экан. (К.Моисеева.) 2. Энг баланд минора ҳам ердан кўтарилгай. (“Амир Темур ўгитлари”дан)




12-машқ. Ўқинг. Ҳосил бўлиш ўрнига кўра ундош фонемаларни гуруҳлаб, берилган чизмага жойланг.



Кўм-кўк боғ бор Тошкент четида,
Уни “Мўъжиза боғ” дейишар...

Бунда қишда – ёзу, кузда – баҳор,
Бунда ажаб ғўза етишар.(Мирм.)

Лаб ундошлари

Лаб-лаб




Лаб-тиш




Тил ундошлари



Тил олди




Тил ўрта




Тил орқа




Чуқур тил орқа




Бўғиз ундоши







13-машқ. Сўзларни ўқинг. Қайси гуруҳдаги сўзлар таркибида фақат тил ундошларигина қатнашганлигини аниқланг.

1. Агар(да), агент, ададсиз, адолат, айғоқчи, акашак, аланг-жаланг, анархист, антиқа, асилзода, аттанг, аччиқтош, аждод.


2. Асалари, аслаҳа, арғувон, асранди, аттор, ашаддий, ақидапараст, аҳоли, абжир, адмирал, айсберг, ака-сингил, акциядор.
3. Гавҳар, гажим, галстук, гиёҳ, гирдоб, гугурт, гултувак, гулқайчи, гўсхўр, гулхайри, гулкарам, гулхан, газанда.
4. Гажак, газетхон, гараж, гардиш, генерал, гилос, гулдаста, гултожихўроз, гулқанд, гўнгқарға, гулшан, газак.


14-машқ. Берилган гапларни ўқинг. Ундош фонемаларни ҳосил бўлиш усулига кўра гуруҳлаб, қуйидаги чизмага жойланг.


1. Умид жасоратли одамларда бўлади. 2. Машаққатсиз келган роҳат тузсиз ошга ўхшайди. 3. Одамнинг энг ширин, лаззатли ва ҳалол таоми ўз меҳнати, қўл кучи билан топган ризқидир. 4. Нафснинг давоси очкўзликни тарк қилишдир. (“Оз-оз ўрганиб, доно бўлур”)



Портловчилар

Оддий портловчилар




Қоришиқ портловчилар




Сирғалувчилар




Портловчи-сирғалувчилар



Бурун товушлари




Ён товуш




Титроқ товуш






15-машқ. Матнни ўқинг. Овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра ундош фонемаларни гуруҳлаб, чизмага жойланг.

1. Суқрот ҳакимнинг: “Илмдан ортиқ хазина бўлмас; нодондан ёмонроқ душман бўлмас, илму ҳунардан аълороқ ҳурмат бўлмас!” – деган ҳикматини ҳар вақт ёдимда тутурмен. (К.Моисеева.) 2. Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин. (“Амир Темур ўгитлари”)



Шовқинлилар

Жаранглилар




жарангсизлар




Сонорлар









16-машқ. Ўқинг. Ундош фонемаларни аниқлаб, ҳар бирига тўлиқ тавсиф беринг.

Н а м у н а : д – пайдо бўлиш ўрнига кўра тил ундоши, тил олди; пайдо бўлиш усулига кўра портловчи, оддий портловчи; овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра шовқинли, жарангли.


Мен 1941 йил 5 августда Тошкент биқинидаги Дўмбиробод қишлоғида туғилган эканман (ҳар қалай, гувоҳномада шундай ёзилган). Қишлоқда, тағин пойтахт биқинидаги қишлоқда туғилганим тақдирнинг ҳадяси бўлса ажаб эмас. Негаки ижодкорда қишлоқнинг қалби, шаҳарнинг ақли бўлиши керак. (Ў. Ҳошимов.)




17-машқ. Матнни ўқинг, уни фраза ва тактларга бўлинг.

I. Ўзбекистон - суверен демократик республика. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” деган номлари бир маънони англатади. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар... Ўзбекистоннинг давлат чегараси ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир. (“Ўзбекистон республикасининг Конституцияси”дан.)


II. Мана, эркин фикрлаш, тўла маънода эркин ижод қилиш даври келди. Бундай замон ҳақиқий ижодкор зиммасига эрк билан баравар катта масъулият ҳиссини ҳам юклайди. Нуқул ҳуқуқини пеш қилиб, масъулиятини унутган одам қаттиқ адашади.
Биродарлар! Ёзувчи – халқ виждони, деган гап бежиз айтилган эмас. Айниқса, бугунги кунда кимнинг қандай ижодкор эканлиги халқ дардини, мамлакат ташвишини қанчалик чуқур этаётганига, бу юмушларга елкасини қанчалик тутиб бераётганига боғлиқ. (Ў. Ҳошимов.)


18-машқ. Ўқинг. Гапларни сўзларга, сўзларни бўғинларга ажратиб, бўғинларнинг тури ва тузилишини айтинг.

Вақт кеч бўлди. Қуёш ботган бўлса ҳам, унинг заррин этаги ҳали осмонда товланиб турарди. Шимолдан, тоғ томондан ёқимли шабада эсарди, мусича, чумчуқлар тўрт тарафдан учиб келиб, дарахтларнинг шохларига қўнар, қанотларини қоқар… эдилар. Аллақаёқлардан подадан қайтиб келаётган сигир-бузоқлар, эчки-улоқлар, қўй-қўзиларнинг маъраган овозлари қулоққа гоҳ баланд, гоҳ паст чалинарди. Дала йўллари, қишлоқ кўчаларидан … сарғиш чанг эринибгина осмонга кўтарилар эди. (Ф.Ниёзий.)




19-машқ. Сўзларни бўғин кўчириш қоидасига мувофиқ бўлакларга ажратиб, чизиқча билан ёзинг, ҳар бир бўғин неча фонемадан тузилганини айтинг.

I. Аранг, ангишвона, вульгар, гунг, дафъа, кенгуру, кинофильм, сўнгги, тангенс, шеърият, ғижжак, унгур, тингловчи, кўнгилчан, мультипликация, ангина, донгдор, муҳофаза, брокер, дастарра, диалог, доира, дуогўй, енгил, жамоа, иморат, ишонч, карате, кенгашмоқ, маъдан, одамийлик, оила, оҳанрабо, пенсне, саммит, сўнгак, таомил, фожиа, шаффоф, эфир, эътиқод, янгроқ, ўжар, қаноат, ҳамоҳанг, ғижжак, ўнгламоқ, ижара..


II. 1. Қуёш тиккага кўтарилган чоғда, қалин ўрмон ичи янада гўзаллашади, гўёки ҳамма ёққа тангачалар сочилгандай бўлади.(Ҳ.Н.) 2. Гарчи сочига оқ оралаган бўлса ҳам, ўзи бардам, ранги рўйи, тоза эди. (Б.Иқлимов.) 3. Нифоқ солаётган киши бирлик-иттифоқликнинг ашаддий душмани, занг пўлатни қандай кемирса, нифоқчи ҳам бирликка шу хилда заха етказади, кучини бузади, синдиради. (Н.С.) 4. Тўғри, мард янглишса қўлга тушади, қуш янглишса – тўрга.(Ш.)


20-машқ. Ўқинг. Ҳар бир сўз неча бўғиндан тузилганини аниқлаб, бир бўғинли, икки бўғинли ва кўп бўғинли сўзларни аниқлаб айтинг.

Баҳор яқинлашиб қолди. Тўртинчи қаватнинг деразасидан бутун шаҳар фақат томлардан иборат бўлиб кўринарди; қизил, кўк тунука катакларини, чеккароқ маҳаллаларнинг сарғиш черепица томларини ёмғир топ-тоза қилиб ювган. Қаердадир, уфқнинг нарёғида, эрта баҳор момақалдироғининг сўнгги бўғиқ гулдуроси эшитилади.


Сокин тун чўкди. Ҳар деразага шуъла қўнгандек, хоналар ёруғ, илиқ, файзли. (А.Мухтор.)

Ҳар бир сўз неча фонемадан тузилганини, товушлар қандай ҳарфлар билан ифодаланганини изоҳланг.


21-машқ. Ўқинг, урғу тушган бўғинни аниқланг. Кўчириб, урғули бўғин тагига чизинг, урғу белгисини қўйинг. Русча-интенационал сўзларнинг урғусини тушунтиринг.


I. Агент, агентлик, агроном, агрономия, адолат, адолатлилик, адолатпарварлик, бактерия, бактериология, белги, белгили, белгиловчи, ваколат, ваколатхона, воқе, воқеа, воқеанавис, навигация, норма, норматив, омоним, омонлик, оптика, ориентация, персонаж, персонажлар, сирт, сиртқи, станок, станоксоз, станоксозлик, тариф, таъриф, фокус, фикр, фикрдош, чин, чиниқ, шахта, шахматчи, экипаж, электр, эрк, эрка, эркаламоқ, юр, юргиз, ўринбосар, қовунполиз, ғолиб, ғолибона.
II. У комбинатга электрик бўлиб ишга кирган эди. Қиши билан янги цехни ишга туширамиз деб ҳар куни ҳамма қатори тонгдан шомга қадар ишда бўлди. Баъзан кечалари ҳам… брезент шимини кийиб, шалдир-шулдир занжирли “темир тирноқ”ларини елкасига илиб чиқиб кетарди. Келган кунларидаги кайфияти зерикишдан экан-да. Ишга кирди дегунча ўзгарди-қўйди. Шарофат хола ҳам худди шундай бўлар, деб ўйлаган эди. Меҳнатда гап кўп. (А.Мухтор.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling