191-машқ. Гапларни ўқинг, тақсим сонларни топиб, ясалишини ва дона сондан фарқини тушунтиринг.
1. Ўқитувчилар тайёрлаш курсида йилига уч ой-уч ойдан олти ой ўқидим. (Н. С.) 2. Ёғочни бир қарич-бир қарич қилиб арралай бошладилар. (Н. С) 3. ...Гоҳо бир йўла икки, гоҳо уч қошиқданга келишиб... ичишардик. (Н. С.) 4. Ҳар бир хумга ўн пақирдан сув кетарди. (Н. С.) 5. Отаси... ҳар бир чарм ҳамёнга юзтадан қилиб жойлаштираркан... (К. Моисеева.) 6. Тол новдаси билан ўнта-ўнта боғланган кўчатларни Ферузага узатиб турди. (Ҳ. Ғ.)
192-машқ. Ўқинг. Сонларни аниқлаб, турини айтинг. Иккинчи даражали бўлак вазифасида келган сонларни ўзи боғланган сўз билан биргаликда (сўз бирикмаси шаклида) танлаб, жадвалга жойланг.
Тартиб сон
|
Саноқ сонлар
|
миқдор сон
|
дона сон
|
чама сон
|
жамловчи сон
|
тақсим
сон
|
|
|
|
|
|
|
1. Олдинда икки киши, кейин бир қатор бўлиб тўрт киши, ундан кейин бир йўла ўн-ўн икки киши, кейин яна ўн, кейинда битта одам алоҳида борарди. (Э. Хемингуэй.) 2. Қўй, хафа бўлма, болам. Бешта ўғил-қизларим бор. Сен олтинчиси бўласан. (П. Т.) 3. Минг тўққиз юз ўн саккизинчи йилнинг март ойларига бориб бизнинг оиламиздан терлама касали кўтарилди. (Н. С.) 4. Тахтачага қуйидагилар ёзилган эди: «Горилла Бобби Берлинга 1928 йилнинг 29 мартида уч яшарлигида олиб келинган. 1935 йил 1 августда ўлган. Бўйи 1 метру 72 сантиметр, вазни 226 килограмм». (Ю. Семёнов}) 5. Лекин Умида маълум қиладиган кашфиётнинг заминида шогирдлар, устозлар, бутун бир коллективнинг ўн-ўн беш йиллик ҳалол меҳнати ётибди. (Ас. М.) 7. Қанча тикилиб қарамайин, осмонда ўн бештадан ортиқ юлдузни санолмадим. (К. Моисеева.)
Do'stlaringiz bilan baham: |