Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet57/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

185-машқ. Гапларни ўқинг. Саноқ ва тартиб сонларни аниқлаб, уларни ўзи боғланган сўз билан бирга икки устун шаклида кўчиринг, гапдаги вазифасини айтинг.

I. Биринчи ўқув йилининг биринчи, иккинчи, учинчи чорагида биз “тош дафтар”, “кесак” қаламда ёзиб дарс тайёрлардик. Кейинчалик пайдо бўлган «Совға» номли ўқиш китоби ҳам ҳар олти ўқувчига бир донадан тақсимлаб берилган эди.


II. Ер куррасининг уч юз олтмиш бир миллион квадрат километри сувдан иборат. Бу сувнинг ҳажми бир минг уч юз етмиш миллион куб километрга тенгдир. Демак, ер юзидаги сувнинг вазни бир минг уч юз етмиш квинтиллион тоннадир.
Бу соннинг нақадар катталигини идрок этиш учун шу нарсани билиш керакки, миллиард олдида бир қанчалик кичик рақам бўлса, квинтиллион олдида миллиард ҳам шунчалик ушоқ сондир ёки бошқа сўз билан айтганда, миллиардда қанча бир бўлса, квинтиллионда шунча миллиард бор.
Қуруқлик сувдан бир юз қирқ миллион олти юз минг етти квадрат метр жойни тортиб олди...
Фан беш асосий оқимни картага туширган: бири — Атлантика океанининг шимолий қисмида, бошқаси жанубида, учинчиси Тинч океанининг жанубий қисмида, тўртинчиси шимолида ва ниҳоят, бешинчиси Ҳинд океанининг жанубий қисмидадир. Эҳтимол, Каспий ва Орол денгизлари ҳамда Осиёдаги катта кўлларнинг сув ҳавзаси битта бўлган узоқ ўтмишда Ҳинд океанининг шимолий қисмида олтинчи оқим ҳам бўлгандир. (Ж. Верн.)


186-машқ. Гапларни ўқинг. От ўрнида келган сонларни аниқлаб, гапдаги вазифасини айтинг.


1. Каникул тугагач, Роҳатой бешинчи курсда, Асқаржон аспирантурада ўқишни бошлашди. (Р. Файзий.) 2. Бир товоқ суюқ аталани иккимиз бир қошиқда талашиб ичардик. (Н. С.) 3. Демак, бир минг икки юз эллик олтини иккига кўпайтирамиз. (Н. Бирюков.) 4. Кичкинагина будильникнинг ёришиб турган мили бешни кўрсатарди. (Ю. Семёнов.) 5. Уч ҳовлида ёлғиз битта бола бўлиб, у ҳар сафар кўчма дўконни биринчи бўлиб кўрар эди. (Ч. Айт.) 6. Учинчи қўшни Розия опа болалар яслисида мураббия бўлиб ишларди. (М. Муҳамедов.) 7. Лекин эсингда бўлсин, йигирма бешинчида қандайдир номаъқулчилик содир бўлган. (Л. Ш.) 8. Йўл тузатувчи ишчиларнинг йигирма бешинчи бараги ёнидан ўтиб кетаётганида паровоз ҳуштак чалди. (Л. Ш.)


187-машк. Ўқинг. Миқдор ва дона сонларни аниқлаб, қандай сўз билан боғланганини айтинг. Олтита гапни танлаб кўчиринг, сонларнинг гапдаги вазифасини аниқлаб, тегишли чизиқ билан белгиланг.

1. Яна Ёқуб отасига йўлламоқчи бўлган мактубида зумраднинг беш фазилати, етти нуқсони, саккиз хил туси ва ўн икки баҳосини ҳам ёзиб юборди. (К. Моисеева.) 2. Тўпланишган эди уч ўртоқ: Пахтакору олим, агроном. (Мирм.) 3. Тўқайда ўн қадам олдинроқ юрган отлиқнинг боши кўринмай кетарди. (С. Аҳм.) 4. Анча зўр китоблар ёзиб ташлабман, Беш жилд қилсаммикин ёки олти жилд! (Ас. М.) 5. Ғуломжон билан Қосимов олдига официантка... ўн сих кабобни олиб келиб қўйди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 6. Шу қишлоқда яшар эди Уч қиз, учта дугона. (Ш.) 7. Иш шу қадар қизиганки, бир одам ўн одам ишини қиляпти. (Н. Бирюков.) 8. Ғўза тупларидан бирида икки юз эллик етти кўсак санадим-а! (Н. Бирюков.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling