Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet65/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

207-машқ. Ўқинг. Бўлишсизлик ва гумон олмошларини топиб, ясалиши ва маъносини изоҳланг.

1. Беорзу яшашнинг ҳеч қандай қизиғи йўқ, Тошпўлатжон. (Н. Бирюков). 2. У хонаси келганда ҳеч кимни аямасди. (С. Аҳм.) 3. Ўзи хунуккина. Ҳеч ким уни хунук демайди. Юраги чиройли, қилиғи чиройли. (С. Аҳм.) 4. Жаннат холанинг кўзлари чақнаб, аллақандай умид учқунлари ёнгандек бўлди. (С. Аҳм.) 5 Орол аҳолиси ҳеч нарсага зориқмай, ҳеч кимдан нолимай, ҳузур-ҳаловатда яшар экан. (Ж. Абд.) 6. Нечундир мен шу топда ўзимни ошиқчадек ҳис қилиб қолдим. (М. Салом.) 7. Мен, Собир, яна бир қанча болалар қайрағоч шохларига қушдай қўниб олиб, томоша қилар эдик. (О.) 8. Ялингансимон бўлиб, Ненидир гумон қилиб Ўтирар креслога. (Мирм.) 9. Уларни бирон нима билан ҳайратлантириб бўлармиди? (Н. Т.) 10. Фақат ҳайратга ўхшаш қараш билан тикилиб қолганича, алланарсаларни ўйлай кетди. (М. Салом.) 11. Икромжонга қандайдир жуда зарур бир гап айтмоқчи. (С. Аҳм.) 12. Йўқ, бунақа одамни кўрмаганман, фақат овозини кимларгадир ўхшатгим келади. (М. Салом.) 13. Биров уни бўғаётгандек, елкаларини қимирлатиб, нафасини ростлади. (Ҳ. Ғ.)




208-машқ. Ўқинг. Бўлишсизлик ва гумон олмошларини топиб, ўзгариши ва гапдаги вазифасини тушунтиринг. Иккинчи даражали бўлак вазифасида келган бўлишсизлик ва гумон олмошларини ўзи боғланган сўз билан бирга кўчириб, олмошларнинг тагига чизинг.

1. Қалин жўхоризорлар ортидан кимнингдир ёқимли қўшиғини шамол учириб келарди. (Ж. Абд.) 2. Аммо Абдусамат ҳеч қандай ҳаракат қилмади. (М. Салом.) 3. Унинг чап юзидаги билинар-билинмас чандиғига кўзим тушди-ю, негадир титраб, юрагим шиғ этиб кетди. (М. Салом.) 4. Акам... даҳшатдан ҳушидан кетаёзгани, яна аллақанча саргузаштларини ҳикоя қила кетди. (Н. С.) 5. Тоғанинг қошлари чимирилиб кетди. У ҳеч кимдан бунақа савол кутмаган эди. (С. Аҳм.) 6. Уйдан аллақандай ёқимли ҳид келиб димоғимга урилди. (М. Салом.) 7. Жувон Саиданинг, боягидай, жавобга сўз қаҳат саволларига қарши ҳеч нарса деёлмаганидан кейин таслим бўлди. (А. Қ.) 8. Маҳалладаги қайсидир бир амаки... уни интернатга топширди. (С. Ан.) 9. Хоразм саройига яқин турган одамки шундай дер экан, ишқилиб, бирон фалокат юз бермаса яхши эди-да. (К. Моисеева).




209-машқ. Ўқинг. Олмошларни аниқлаб, маъно жиҳатдан турини айтинг ва жадвалга ёзинг.




Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling