Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet64/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

205-машқ. Ўқинг. Белгилаш олмошларини топиб, қандай ўзгарганини айтинг, сўнгра жамловчи, яккага ажратувчи, жамликнинг қисмини билдирувчи белгилаш олмошларини уч устунга ажратиб ёзинг.

1. Ахир, бугун шундай кунки, ҳар ким ўз дўсти билан бирга бўлгиси келади! (О. Ё.) 2. Ўрта ер денгизидаги жуда кўп турғун балиқлардан баъзиларини бошқаларига нисбатан узоқроқ кузатдим... (Ж. Верн.)3. У ҳар нарсадан завқланиш, лаззат топиш, эркаланишни истар эди. (Ж. Абд.) 4. Денгиз барча бўёқларни ўзида сингдириб, мовий рангдагина жилваланар эди. (Ж. Верн.) 5. Қудратнинг бирдан-бир мақсади уларнинг ҳаммасида ҳақиқий фанга қизиқиш уйғотиш эди. (Ж. Абд.) 6. Ҳар бири итдек-итдек келадиган баҳайбат чумолиларни кўрдим. ...Ҳар аждар илонлар борки, филдек келади, ва фил кучи билан ҳамла қилади... (К. Моисеева.) 7. Ҳар бир одам учун жавобгарсиз. Масъулиятнинг бу томонларини ҳам сезинг-да. (Ж. Абд.) 8. Агроном сўзини эшитиб, баъзи қизлар ҳазилни тўхтатишган бўлса ҳам, бошқа шаддодроқлари писанд қи-лишмасди. (Ҳ. Ғ.) 9. Унинг чақмоқдек чақнаб, қурилишга бирданига жон киритиб юборгани, ҳаммани қаттиқ ҳаракатга солиб қўйгани дуруст. (Ж. Абд.)




206-машқ. Ўқинг. Ўзлик олмошини аниқлаб, қандай турланганини ва гапдаги вазифасини тушунтиринг. Иккита гапни кўчириб, ўзлик олмошига қўшилган эгалик қўшимчаси тагига тўғри, келишик қўшимчаси тагига тўлқинли чизиқ чизинг. Матнда учраган бошқа олмошларнинг турини айтинг.

1. Улар ўз қўллари билан нималар яратиб, нималар ишлаб чиқаришга қодир эканликларини билиб олишлари керак! (Ж. Абд.) 2. Назаримда, у ўқишимга халақит бермаслик учун, мендан ҳам, ўз ҳузур-ҳаловатидан ҳам воз кечди, шекилли. (Ч. Айт.) 3. Мен ўз-ўзимга дейман: Наҳотки, оз муддатда шунчалик ўзгарибман. (Мирм.) 4. Ўзинг биласан, ўт ичидан қайтдинг, Гитлерни яксон қилиш ҳазилакам иш бўлдими? (О.) 5. Худойқулов бошлиқларга ўзини ишчан, уддабурон қилиб кўрсатишни биларди. (Ж. Абд.) 6. Сўфитўрғай бўлса ғазални ўзи тўқиб, ўзи басталаб, ўзи куйга солган, мақоми шу қадар сершавқ, жозибадорки, қулоғимга Носир акамнинг сеҳргар дуторининг овози эшитилгандек бўлади. (Н. С.) 7. Фақат ўзигагина тушунарли бўлган доирача ва квадратлар чиза бошлади... (Ю. Семёнов.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling