Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
202-машқ. Ўқинг. Келишик ва эгалик қўшимчалари билан қўлланган кўрсатиш олмошларини топиб, гапдаги вазифаларини айтинг. Кўчириб, кўрсатиш олмошларидаги эгалик қўшимчаси тагига тўғри, келишик қўшимчаси тагига тўлқинли чизиқ чизинг.
1. Шуни билингларки, посёлкани бор қиладиган ҳам, йўқ қиладиган ҳам биз ўзимиз. (П. Қ.) 2. Агар биз бу ишларни билиб-билиб қилсак, яхшигина натижаларга эришишимиз турган гап. (Н. Бирюков.) 3. Бунинг энди ҳақиқатга яқинроқ. (Э. Хемингуэй.) 4. Қани энди рассом бўлсам-у, ўша мусаффо гўзал тонгни, кўк билан ўпишган азамат тоғларни, шудринг қўнган кўм-кўк бедазорни, ариқ бўйидаги бир туп кунгабоқарни суратга солсам! (Ч. Айт.) 5. Толқон... шундай мазали бўлардики, унинг таъмини фақат еганларгина биларди. (Н. С.) 6. — Яраш. Тинчлик яхши гап, — деди партизан, — аммо ким ким билан ярашмоқчи, буларинг шуни тушундимикан? (Н. С.) 7. «...У ҳузурли меҳнат. Кўнгил ана шунисини тусаяпти», —деди Онахон. (Ас. М.) 203-машқ. Ўқинг. Сўроқ олмошларини аниқлаб, предмет, белги ва миқдор ҳақида сўроқ билдирган олмошларни уч устун шаклида кўчиринг. 1. Раис. албатта, қолоқ киши эмас, бекорчи ҳам эмас, аммо биз қачон, қаерда ва қайси шароитда яшаётганимизни унутмаслигимиз керак. (И. Р.) 2. Очиқроқ айтинг, сизга нима бўлди? Нималар деяпсиз? Тушунмаяпман! (С. Аҳм.) 3. «Асл ҳақиқатнинг нимада эканлигини унинг ўзи билурму?» — деб сўради киноя билан Мамун. (К. Моисеева.) 4. Меҳмон-измонни қандай кутади? (Ҳ. Ғ.) 5. Қанча дунёмни сарф қилдириб бўз тўқийдиган дов-дастгоҳ олдирди. (Н. С.) 6. Низомжон ўз бошига тушадиган савдоларнинг худди шу дақиқадан бошланишини қаёқдан билсин. (С. Аҳм.) 7. Мен бунақа воқеалар тўғрисида қанча-қанча китоблар ўқиганман. (О. Ё.) 204-машқ. Ўқинг. Сўроқ олмошларини топиб, қандай ўзгарганини ва гапдаги вазифасини айтинг. Сўроқ гап тузишда восита бўлган сўроқ олмошларини аниқланг. 1. Одам, нима яхши бўлса, шуни қилиши керак. (Ў. У.) 2. Аммо мен бир нарсага тушунолмай турибман: шунчалик гапларинг бор экан, саволларинг бор экан, нега шу чоққача индамай келдиларинг? (А. Қ.) 3. Сиз менинг кимим бўласиз, амаки? (И. Р.) 4. Ҳилолангиз полиз бригадасига бориб, фермага қанча пўчоқ беряпсиз, деб сўроқ қилибди. (И. Р.) 5. Ахир менинг нимам Назокатга ўхшайди? (С. Ан.) 9. “Улари ҳам майлига, — деб гап қўшди полизчи чол, — кимлар қанча бепул қулупнай еганини ёзиб бер, пулини ундириб оламиз, деяпти”. (И. Р.) 10. Бекнинг “мард” йигитлари қани? Қуёндек қочиб қолишди-ку. (С. Калмиков.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling