Олмошларнинг маъносига кўра турлари
|
Мисоллар
|
Кишилик олмошлари
|
|
Кўрсатиш олмошлари
|
|
Сўроқ олмошлари
|
|
Белгилаш олмошлари
|
|
Ўзлик олмоши
|
|
Бўлишсизлик олмошлари
|
|
Гумон олмошлари
|
|
Самолёт чироқлари лип этиб ёнди-ю, ҳамма ёқ мунаввар бўлди. Дераза ойнасидан тез-тез ўтиб турган карвон-карвон булутлар энди кўринмай қолди. Булутларнинг рақсини томоша қилиб бораётган истараси иссиққина, нозик қиз алланимадан чўчигандек атрофга боқди. Ҳамма хотиржам: баъзи йўловчилар газета-журнал ўқишмоқда, айримлари ўзаро секин-секин гаплашиб ўтиришибди; яна бир хиллари ўзларини орқага ташлаганча мудраб боришмоқда. Фақат унинг юраги нотинч. Самолётнинг уч соат кечикиб учаётгани қизнинг ширин хаёлларини, бўлажак қаҳрамонлари билан қиладиган суҳбатларини чиппакка чиқаргандек бўлди.
... Шу топда касса ёнида дуч келган йигитнинг сўзлари ёдига тушиб, қизнинг ташвиши янада ортди. Бошқа редакцияда ишларди у йигит. Аммо ҳар доим Ойнисага... ҳазиллашарди. Бу сафар командировка учун пул олаётган пайтда йўлиқди унга. «Ҳм, ҳали шунақами? — деди у қизнинг қайси томонга бораётганини аниқ билгандан сўнг. — Унда ҳушёр бўлинг, яхши қиз».
Шу пайт стюардесса чиқиб, самолётнинг етиб келганлигини эълон қилди. Ойниса негадир ҳаяжонланди, ёнидаги кишига қараб қўйди. Ҳозир ҳамроҳининг юзидан ҳеч қандай маъно уқиб бўлмасди.
Ойниса самолёт эшигидан зинага оёқ қўйиши билан, юзига бир неча совуқ томчи урилди: шамол аралаш ёмғир ёғмоқда эди. (М Салом.)
Do'stlaringiz bilan baham: |