Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet69/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

214-машқ. Ўқинг, феълларни топиб, аниқ нисбат шаклидаги феълларни кўчиринг.

Феруза ҳовлига тушиб, шабнамда қийғос очилган атиргуллар устига эгилди, тўйиб-тўйиб ҳидлади. Ариқнинг тиниқ салқин сувида қўл-бетини чайиб, ошрайҳоннинг сербарг шохини синдирди, чаккасига қистирди. Соатига қаради: беш ярим. Қуёш ҳали кўтарилмаган, осмон ўчган гулхандай кул ранг, у ер-бу ерда қўр юлдузлар милтиллаб кўринарди.


Феруза бор-йўғи уч соат ухлабди. Таажжубки, уйқуга тўйибди... Боғ этагидан, ишком ичидан, Ҳанифа бир патнис шивилғони билан ҳусайни кўтариб чиқди. ...Феруза Ҳанифанинг қўлидан патнисни олди.

  • Отам қаёқдалар?

  • Отанг боғда ишлаяптилар. Чақирдим, ҳозир чиқадилар. Айвонга чиқишди... Ҳанифа чой дамлади. Чўлбобо боғдан бир этак олма олиб чиқди. (Ҳ. Ғ.)



215-машқ. Ўқинг, ўзлик нисбати шаклида қўлланган феълларни топиб, ясалиши ва аниқ нисбатдаги феъл шаклидан фарқини тушунтиринг. Аниқ ва ўзлик нисбати шаклидаги феълларни икки устунга ажратиб ёзинг.

1. Машҳадда Алишер бутун вужуди билан ўқишга берилди. Уни, айниқса, астрономик жадваллар қизиқтирарди. Қаршисида осмон юзини очди, у осмоннинг сир-асрорини ўқишга ўрганди ва бу фанни умрбод севиб қолди. (Л. Бать.) 2. Бугун ҳам у отланди, Чўмилмоқ учун кўлга. (Мирм.) 3. Маруся опасининг бу қўшиқни завқ билан айтаётганини кўриб ажабланди ва қувонди. (И. Р.) 4. Бўстон-чи? Ҳамон чаққон, Хизматда бўшашмайди. (Мирм.) 5. Бобо уни катталар олдида одобли, камгап бўлишга ўргатган эди, бироқ Алишер ўз акаларидан бирига ўхшаганидан, қизча тортинмасдан унга яқинлашди-да, дадил гапира кетди. (Л. Бать.) 6. Қасбин севар, Ишлаб чарчамас, Гоҳо жиндек мақтанади ҳам. (Мирм.) 7. Бир туп ғўза тагида чўққайиб, шохлардаги очилган, очилмаган бўлиқ кўсакларни битталаб санади: етмишта. (Ҳ. Ғ.)




216- машқ. Ўқинг, мажҳуллик нисбати шаклида қўлланган феълларни топиб кўчиринг, ясалишини ва ўзлик нисбатидан фарқини айтинг.

1. Ўсаржон эрта билан далага чиқди. Ҳар жойда кўз илғамас улкан далаларда лўппи-лўппи очилган ёки эндигина чаноғини ёрган оппоқ пахта эрталабки қуёшнинг олтин нуридан қордай чақнар, салқин шабададан енгил мавжланар, кўз қамаштирувчи миллион шабнам дурлари билан чиройли товланар эди. Ёш йигитнинг кўзлари учқунланиб кетди. (О.) 2. Феруза катта йўлнинг тошларига қоқилиб, идора биносига етиб келди. (Ҳ. Ғ.) 3. Меҳмонхона яхши иситилган, катта столга дастурхон ёзилган, атрофига стуллар терилган эди. (Ҳ. Ғ.) 4. Қадди-қомати келишган бир қиз Алишернинг ёнидан илдамлик билан ўтиб, тор кўчага бурилди. (Л. Бать.) 5. Эртаси кун Москванинг Қозон вокзалида Мирзачўлга кетаётганларнинг махсус вагони составга уланди. (Ҳ. Ғ.) 6. Тутзор орқасида этаги узоқ адирларга тақалган дала манзараси бирдан очилди. (О.) 7. Шу кунларда бутун Ўзбекистон қудратли терим ҳаракати билан тўлқинланади. (О.) 8. Ана энди фараз қилайлик: йил якунланди, ҳисобот-сайлов ўтказилди, аъзолар бригадаларга баравар тақсимланди, техника гектарга қараб бўлиб бералди. (Ҳ. Ғ.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling