Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet77/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

233-машқ. Ўқинг, равишдошларни топинг. Бўлишли шаклдаги равишдошни бўлишсиз ва бўлишсиз шаклдаги равишдошларни бўлишлига айлантиринг; уларни замон ифодалаш хусусиятига кўра қуйидаги жадвалга ёзинг.



Ўтган замон равишдошлари

Ҳозирги замон равишдошлари

Келаси замон равишдошлари












1. Балхдан қайтгач, Навоий янги қазилган ариқларни кўздан кечиришни баҳона қилиб, Машҳадга боришга ижозат сўради. (Л. Бать.) 2. Сўнгра қизиқ бир ҳикояни кула-кула айта бошлади. (Ҳ.О.) 3. Ёлғиз бир мен она алласин Тинглагали бўлдим интизор. (Ҳ.О.) 4. Сен бормасанг, баҳор бўлмайди, Очилмайди боғларда гуллар, Қарағайлар барг чиқармайди, Ўрмонларга келмас булбуллар. (Ҳ.О.) 5. Мунисхон ўрнидан туриб, эшикка томон йўналмагунча, Саидий жойидан қимирламайди. (А.Қ.)6. Султон Ҳусайниинг феъл-атворини яхши билган собиқ вазир зиндондан чиққач, Хуросонни тарк этишга қарор берди-да, дарвиш либосини кийиб, ўткинчи бир карвон билан яширинча Ҳиротдан чиқиб жўнади. (Л. Бать.)


234-машқ. Ўқинг, нуқталар ўрнига қавс ичида берилган равишдош ясовчиларидан мосини қўйиб гапларни кўчиринг.

1. Юпқагина ой титраб чиқ (-гач, -кач, -қач), Юлдуз пар-пар учиб тўкил (-гач, -кач, -қач), Шам шуъласи эриб туш(-гунча, -кунча, -қунча), Мияда ялт этиб тушунча Қони билан ёзибди шуни. (С. Акбарий.) 2. Нур сочиб ой чиқади пахтазорга боқ (-гани, -кани, -қани). (Қўшиқ.) 3. Қашқир қирга от солдириб чиқ (-гунча, -кунча, -қунча), тоғ чўққилари устида лов-лов ёнган қирмизи шафақ сўниб, водий майин қоронғиликка чўмди. (О.Ё.) 4. Орадан бир пиёла чой ич(-гунча, -кунча,-қунча) вақт ўтмай, бош инженернинг секретари Назмихон кириб универмагга судради. (Э.Носиров.) 5. Олис юртлардан келган сайёҳлар ўз ватанларига қайт(-гач, -кач, -қач), меҳмондўст Ҳиротнинг улуғвор биноларини узоқ вақтгача эслаб юрардилар. (Л. Бать.)


235-машқ. Қуйидаги феъллардан равишдош шаклларини ясанг, уларнинг замони ва имлосини тушунтиринг.

Ўқимоқ, интилмоқ, ишламоқ, чизмоқ, оқизмоқ, юргизмоқ, ёқмоқ, илжаймоқ, хўрсинмоқ, кўкармоқ, ўқламоқ, экмоқ, отмоқ, терламоқ, туртилмоқ, шодланмоқ, эпламоқ, сурмоқ, югурмоқ, мақтамоқ, боқмоқ, соғмоқ.




236-машқ. Ўқинг. Феълларнинг сифатдош шаклларини аниқлаб, уларнинг қайси сўзга боғлангани, феълга хос хусусиятлари, равишдошдан фарқи, гапдаги вазифасини тушунтиринг.

1. Мен шеърга солдим айтар сўзимни, Бахтиёр сезаман ғоят ўзимни. (У.) 2. Бундай чоқларда у ҳамма вақт танга ором берувчи шифобахш меҳнатга — ижодга тутинарди. (Л. Бать.) 3. Гўзал Украина, жонажон ўлка, Таърифинг, тавсифинг тушмагай тилдан. (У.) 4. Алишер ўз фикрларини шеърда ифодалаб, ҳеч кимнинг номини атамаса-да, пардали қилиб, султонни қуршаган вазирларнинг ўз манфаатини кўзловчи, пасткаш кишилар эканлигини фош этганди. (Л. Бать.) 5. Қилмоқ керак ваъдага вафо, Вафосизлар тортгуси жафо. (Ҳ.О.) 6. Қисқа-қисқа нафас олаётган устознинг кўкраги билинар-билинмас кўтарилиб-тушиб турарди. (Л. Бать.) 7. Туя бўйи келадиган қамишзорга киришлари билан, олдинда бораётган сувори юзидан қора чарм ниқобини юлиб олди. (О.Ёқубов.) 8. Агар шу суҳбат Геббельс қўлига тушиб қолиб, радиода фойдаланилса, Кремль, Лондон ва Оқ уйда содир бўлажак ҳодисалар ривожи қандай бўлишини билмасдим-ов. (Ю. Семёнов.) 9. У ҳатто Ҳайдар билан гаплашиб турган еридаги ана шу чодир ҳам Навоий инъом қилмиш шоҳилардан тикилганини ўйламасди. (Л.Бать.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling