Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet73/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

224-машқ. Ўқинг. Ўтимли ва ўтимсиз феълларни аниқлаб, ўтимли-ўтимсизлик қандай усул билан ифодаланганини тушунтиринг.

Ҳаяжондан Йўлчининг юраги, сандонга тушган оғир болғадай, кўкракни "гурс-гурс" урмоқда эди. ...Аламли ва ярали кўнгиллардан рўйи-рост отилиб, ҳавони янгратган ҳақиқат овози унинг бутун вужудини титратди, мазлумларнинг, ҳақоратланганларнинг, тепкиланганларнинг улуғ, азамат куни туғилганига шубҳа қолмади. Қандай кун? Золимларнинг, замон зўравонларининг ёқаларини тутиб, топталган ҳуқуқларини довлаш, қонхўр оқ подшоҳнинг қора довруғини, унинг мазлум халқлар бошида жилпанглаган илон қамчинини синдириш куни! Йўлчи кўпдан кутган ва севгиси қадар чуқур, маъноли бир кун! У кўп йиллардан буён бу кунга интизор эмасмиди? Кўп йиллардан буён бу куннинг дарди ва севгиси билан яшамасмиди? Айниқса, кейинги вақтларда бу улуғ куннинг руҳини ўз юраги билан чуқур сезиб, ҳар ерда: маҳаллада, чойхонада, бозорда ўзи каби эзилганлар, аламдийдаларнинг кўкрагини бу руҳнинг оташи билан ёндиришга интилмаганмиди? (О.)




225-машқ. Ўқинг, ўтимли ва ўтимсиз феълларни аниқланг. Кўчириб, ўтимли феълни ўтимсизга айлантирган аффикс тагига тўғри чизиқ, ўтимсиз феълни ўтимлига айлантирган аффикс тагига эса тўлқинли чизиқ чизинг.

I. Тала, таланди, кул, бошла, қотирма, ўтлат, югур, қутқаз,тушовла, гапир, келтир, эгил, қолдир, бўшат, битир, кўрин, ўтказ, кўтарил, тўлат, кўрсат, юбортир, илинтир, ухлат, чиқ, суян, сўра, мақтанди, эшит, эшитилди, тўғрила, тўғриланди, қизар, қизартир.


II. 1. Кеч кириб қеларди: Кун бўйи йиққан ҳароратини энди уфураётгандай, ҳамон ердан иссиқ кўтарилмоқда. (Л.Бать.) 2. Ахир... кўчатзордаги ҳар бир туп дарахтни кўкартириш учун қанчадан-қанча меҳнат сарф бўлган. (С. Ан.) 3. Бундай учрашувда бўладиган ҳамма гап бўлиб ўтди: қучоқлашдик, кулишдик; ҳар ким ўз институтидан гапирди; мактабни, ўртоқларни эсладик, қизлардан гапирдик. (Ас. М.) 4. Қуюқ барглар орасида ҳеч нарса кўринмайди. (С. Ан.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling