Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet74/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

226-машқ. Ўқинг. Феълларга кетма-кет қўшилган ўтимлилаштирувчи ва ўтимсизлаштирувчи аффиксларни топинг. Бу феълларнинг ўтимли ёки ўтимсиз эканлигини айтинг.

1. Эшикни очган хизматкор огоҳлантирилган бўлса керак, «марҳамат мсье» деганича бошлаб кетди. (Ш.) 2. Султон Навоийни ўз ҳузурига чақиртирди. (Л. Бать.) 3. Уларни уйғонмасидан қўлга олиб, қуролсизлантириш зарур. (Л. Бать.) 4. Хитойдан келтирилган пакана-пакана дарахтларнинг эгри-бугри шохларига ранг-баранг ҳинд қушчалари қўниб ўтирибди. Ҳовлининг зангори ва ҳаво ранг кошин ётқизилган йўлкаларида чиройли товуслар юришади. (Л. Бать.) 5. Меҳмонлар Эрон гиламлари тўшалган қирқ устунли қасрда тўпланишмоқда эди. (Л. Бать.) 6. Халқни йўлдан оздиришда шубҳаланилган кишилар қўллари орқаларига маҳкам боғланган ҳолда келтириларди. (Л. Бать.) 7. Унинг: «Серҳосил далалар ва боғ-роғларга айлантирилмаган бир қарич ҳам шўрхок ер қолмаслиги керак», — деб айтганидан бери орадан бир неча йил ўтганди. (Л. Бать.) 8. Чўл-биёбондаги жамики бўш ётган ерларга жон киргизилди. (Л. Бать.)


227-машқ. Ўқинг. Феълларни топиб, уларнинг нисбатини, ўтимли-ўтимсизлигини айтинг.

1. Биз жуда кўп иш қилдик. Яқингинада эса жуда ажойиб тажриба ўтказдик, яъни оташ таъсирида баъзи тошларнинг тусини ўзгартирмоқчи бўлдик. Бир парча ёқутни кўрада обдан қиздирдик. Кейин совиганига қадар қўл тегизмадик. Қиздирилган ёқутнинг ҳажми оташ таъсиридан бир оз кичрайган бўлса-да, ранги тиниқлашди. (К. Моисеева.)


2. Бир довонга чиққанда улар томири билан ағдарилиб йўлда кўндаланг ётган бақатеракка ўтириб дам олишди. Ўнгда бир хил кийинган, бўй-басти ҳам бир хилдаги беҳисоб кўк арчалар узун-узун саф тортиб, қияликка чиқиб кетаётган аскарлардек кўринарди. Енгил шабнам ҳали ерда, ўт-ўланлар, гуллар орасида ётади, тиниқ осмон тагида бутун водий кўз олдингизда кафтдек ястанган, қаердадир чашма кўзи милтиллайди, ҳаво софлигидан арча ҳиди, асал ҳиди анқийди. (Ас. М.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling