Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet76/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

230-машқ. Ўқинг, соф феълларни аниқланг; уларнинг бошқа вазифадош шакллардан фарқини тушунтиринг, гапдаги вазифасини айтинг.

Мехтиев, мастер ва Ражаб ака учови шоша-пиша маслаҳат қилишди.


Ражаб ака идорага хабар бериш учун будкадаги рацияга югурди. Мехтиев ҳалиги юк машинасига миниб, яқин орада бор техникани бошлаб келгани кетди. Пётр Петрович қолганларимизни тўплади-да, буйруқ берди, овози шовқинда зўрға эшитилди: «Насослар, дизеллар, ҳамма қимматли механизмлар демонтаж қилинсин! Зарур бўлса қутқарамиз!» (П. Қодиров.)


231-машқ. Ўқинг, равишдошларни аниқлаб, уларнинг ясалиши ва грамматик хусусиятини, соф феълдан фарқини тушунтиринг.

1. Ҳайдар чиқиб кетгач, Навоий кўнглига чўккан айрилиқ дардини ёзиш мақсадида ўз хонасига ўтди-да, дарҳол китоб устида ишлашга ўтирди. (Л. Бать.) 2. Навоий иш билан банд бўлиб, вақтнинг қандай ўтиб кетганини пайқамай қолди. (Л. Бать.) 3. Энди Алишер ҳам давлат хизматига қабул қилинган эди, шунинг учун овга қатнашишга ижозат олгали шахсан ўзи Абулқосим ҳузурига келди. (Л. Бать.) 4. У ҳар тонг одимловчи экскаваторининг кабинасига нарвонда кўтарилар, қош қорайгунча канал ковларди. (Ҳ. Ғ.) 5. У ортиқча таъналар эшитмай, осонликча қутулганига севиниб, Алишерга бош-оёқ сарпо кийгизди. (Л. Бать.) 6. Айниқса мактаб-мадраса, шифохона, карвонсаройлар қурилиши кўп бўлиб, Навоий шаҳарда бундай муассасаларни кўплаб барпо этишга жазм қилганди. (Л. Бать.) 7. Умматали юкига ёпишган эди, Аъзам қўярда-қўймай қўлидан олиб, ундан олдин трамвайга чиқди. (III.)




232-машқ. Ўқинг, равишдошларни топиб, гапдаги вазифасини айтинг, тусланадиган ва тусланмайдиган равишдошларни аниқлаб, уларни икки устун шаклида ёзинг.
1. Амин бўлинг, дўстлар, сақлаймиз ёдда: “Дўстлик чўққиси”нинг ҳар бир онини. Чиқармаймиз эсдан ҳеч қачон, ҳеч вақт Украиналикларнинг тузу нонини. (У.) Пахта ишида қуруқ практика билан иш кўрсанг, охир туртинасан, қоқиласан. Негаки ғўзага якка кўз билан қарайсан. Икки ўткир кўз керак — практика ҳам назарий билим... (О.) 3. Асфальт тугаб, трактор ғилдираклари ўйиб юборган йўл бошлангач, машина бир-икки силкиниб, тўхтади. (Т.Малик) 4. Этигини оёққа нари-бери илиб, ювингали ариққа югурди. (О.) 5. Эриб, сеҳрланиб қулоқ солганман Иван Франконинг ёниқ сўзига. (У.) 6. Ўктам яшил гирдобдай товланган, мавжланган скверга чиқиб қолгач, қуюқ кўланкадаги скамейкалардан бирига ихтиёрсиз равишда ўтирди. (О.) 7. Шундан бери дарё бўйида Тинмай ишлар эмиш халойиқ. (Ҳ. О.) 8. Хуросонга бориш унга туғилиб ўсган ерларини қувона-қувона томоша қилишдек туюлар, ўзича қадрдон дўстлари билан учрашишни ўйларди. (Л.Бать.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling