Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


-машқ. Ўқинг, сифатдошларни топиб, замони, бўлишли-


Download 1.73 Mb.
bet78/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

237-машқ. Ўқинг, сифатдошларни топиб, замони, бўлишли-бўлишсизлигини айтинг.

Навоий Ҳиротга эрта баҳорда қайтди. Боғига тонг ёришганда етиб келди. Боғ ичкарисидан най садоси эшитиларди. Куй шўхчан эмасди, аммо жуда машаққатли ишни муваффақиятли тугатган кишининг ороми ва ўй-хаёллари тараннум этиларди. Навоий куй эшитилаётган томонга илдам юрди. «Бунчалик барвақт туриб, най чалаётган ким бўлса экан? — деб ўйларди у қизиқсиниб. — Наҳотки, мусиқани хуш кўрмайдиган Биноий бирор кимсанинг бу ерда соз чалишига йўл қўйса».


У овоз келаётган томонга бораркан, куй тўсатдан ўзгарди. Битта-битта одимлаб бораётган от бирдан йўртиб кетгандай тезлади. Теракзорда чалинаётган музика тобора яққол эшитиларди. Навоий сўқмоқдан ўша тарафга бурилди-ю, кўз ўнгида кутилмаган манзара намоён бўлди: баргикарам чопон кийган Биноий каттакон дарахтга суяниб, кўм-кўк майса устида ўтирар ва кўзларини қисиб, завқ билан най чаларди.
Навоий кўпдан бери Биноийнинг қизиқ-қизиқ ишларига ўрганиб қолганди, аммо бу манзара уни ҳам қувонтирди, ҳам ҳайратга солди. (Л. Бать.)
238- машқ. Ўқинг, сифатдошларни топиб, тусланган-тусланмагани, замони ва ясалишини тушунтиринг. Уларни замонга кўра уч устун шаклида ёзиб, сифатдош ясовчи аффикслар тагига чизинг.

1. Каттакон оиламиз, Бир мен — ишловчи одам. (Мирм.) 2. Юрт нонини ҳаром еганлар, Бўйнингиздан, қисажак қопқон! (Мирм.) 3. Демак, бугун ёруғ дунёнинг ёрқин юзини кўрадиган, ноҳақликнинг зим-зиё тунидан қутуладиган, салдан кейин эркин нафас оладиган, ҳар учрашган кишисига мурожаат этиб, тенг гаплашадигаи ёлғиз угина эмас. (Ш.) 5. Ўша моянанинг ҳам жуда оз қисмини шахсий эҳтиёжларига ажратиб, қолмишини тажрибалар учун сарфлайдилар. (К.Моисеева.) 6. Ҳозироқ кечиктирмай яна бир неча материал олиб келишга рухсат бергайсиз! (Ю. Семёнов.) 7. Самарқандни қураётган, безаётган, донгини чиқазаётган — биз. (С. Б.) 8. Яна у йироқдаги баланд тоғлардан топилувчи Бадахшон лаъллари тўғрисида ҳам нималарнидир ёзиб қўйди. (К. Моисеева.) 9. У берган овқат ширин, у ётқизган тўшак юмшоқ, у айтган эртаклар сеҳрли эди. (Ҳ. Ғ.) 10. Битгуси паришонлик, Ўтгуси пушаймонлик, Гард қўнса-да бир онлик, Гангитмаса сарсонлик, Енгуси чин инсонлик. (Ҳ. Ғ.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling