Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
239-машқ. Ўқинг, отлашган ва отлашмаган сифатдошларни аниқланг. Эгалик ва келишик аффикслари билан ўзгарган сифатдошларни топиб, ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.
1. Қандайдир бир хаёл ичида ўтирувчи бу йигит Тошкентнинг машҳур аъёнларидан Юсуфбек ҳожининг ўғли — Отабек. (А. Қод.) 2. Қалқон кўтарган жангчини учратдим-у, лекин китоб ушлаганини кўрмадим. (С. Б.) 3. Етиб борган куниёқ Айтди хат ёзажагин. (Мирм.) 4. У боғ қўшнилари бўлмиш чолни эслади. (Ю. Семёнов.) 5. Сиз ғоятда усталик билан мени савол берувчидан жавоб қайтарувчига айлантириб юборяпсиз. (Ю. Семёнов.) 6. Ахир, у бунақа қўли ишдан олдин ошга югурадиганларни энди кўряптими? Унинг ўзи бунақа дайдиларга, ўзи сув ичиб турган қудуғига туфлаб, бировникини орзу қиладиган ношукурларга кўп ҳам ишонавермайди. (Ш.) 240-машқ. Қуйидаги феъллардан сифатдош шаклларини ясанг, ҳосил бўлган сифатдошларнинг замони ва имлосини тушунтиринг. Суғормоқ, кўрмоқ, кўтармоқ, олмоқ, қурмоқ, тўлмоқ, яшамоқ, қатнамоқ, кулмоқ, кўрқмоқ, тугмоқ, сиғмоқ, чиқмоқ, эгмоқ, ясамоқ, ўтлатмоқ, ўрганмоқ, эсламоқ, йиғмоқ, суқмоқ, алдамоқ, ҳайиқмоқ, кучаймоқ. 241-машқ. Ўқинг, нуқталар ўрнига сифатдош ясовчи -ган, -кан, -қан аффиксларидан мосини қўйиб, гапларни кўчиринг. Ажратиб кўрсатилган сифатдошларнинг ёзилишини тушунтиринг. 1. Бу нон Қўзивойнинг ўзи эк..., ўзи парвариш қил... буғдойнинг биринчи нони эди. (А. Эшонов.) 2. Сўзлаб берди у узоқ Сандиқда оқ...ини. (Ҳ. О.) 3. Мен дунёни кўп кўр..., кўп машаққатлар чек... ва кўп шодликларга муяссар бўл... кишиман. (Ҳ. Ғ.) 4. Уфқларда сайр этгил мудом, Қуёш келиб сувга чўк...да... (Ҳ. О.) 5. Навоий меҳмони билан хўшлаш...да, вақт ярим кечадан оғ...ди, бироқ кўзига уйқу келмади. (Л. Бать.) 6. Кун чошгоҳдан оғ...да, Қуёш тикка боқ...да Семурғ қуш келиб қолди. (Ҳ. О.) 7. Ахир, ҳали новда эдим-ку, Эгилардим эг...да юмшоқ Ва қотма... гавда эдим-ку, Ҳатто, шамол тег...да юмшоқ Чайқалардим... (С. Акбарий) 242-машқ. Ўқинг, феълнинг ҳаракат номи шаклларини аниқлаб, уларнинг ясалиши ва грамматик хусусиятларини изоҳланг. 1. Ҳавас эди бизларга Боғ ўстириш, Гул экиш. (Қ. Ҳ.) Солдат-чун фақат даҳшат — Ёв олдида бош эгмоқ. (Мирм.) Болалардаги бўшашув сабабини кўпроқ ўзидан кўрди.(Ҳ. Н.) 4. Муродимдир сени кўрмак, ҳамиша ёнма-ён юрмак. (Ҳ. Ғ.) Тонг ёришуви билан чиқиб кетиб яна нонушта чоғида кекса бир рус кишиси билан кириб келди. Мен бу одамни биринчи кўришдаёқ танидим. (Н. С.) 243- машқ. Ўқинг, ҳаракат номи шаклларини топиб кўчиринг, ҳаракат номи шаклини ясовчи аффикслар тагига тўғри, эгалик ва келишик аффикслари тагига тўлқинли чизиқ чизинг. 1. Биз уни сойдан тош ташувга қўйсак нима дейсиз? (Ҳ. Ғ.) Ишлашни билган одам яшашни ҳам билмоғи даркор. (Ҳ. Ғ.) Умуман, Дилдор унинг маъюс, боқишларига, учрашиб қолган пайтларида гап тополмай эсанкирашларига бепарвороқ қарарди. (С. Аҳм.) 4. Вақтни ўғирламоқ — бахт ўғирламоқ.(Мирм.) 5. Шалоплашлар, сузишлар... Тўхтаб қолгандай таққа, сакрашлар, қийқиришлар Кирмай қолди қулоққа. (Мирм.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling