Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
248- машқ. Ўқинг. Ўтган замон феъли шаклларини аниқланг; ўтган замон ҳикоя, ўтган замон давом, ўтган замон мақсад феълларини гуруҳга ажратиб ёзинг.
1. Лашкар қирғоққа жойлашди. (Л. Бать.) 2. Искандар ҳинд подшоҳини ўзига бўйсундирмоқчи, ўз дини ва ҳукмронлигини унга қабул эттирмоқчи бўлди. (“Калила ва Димна”дан) Зўр бир мардлик қилибсан, Лекин бекор келибсан. (Ҳ. О.) Сени дея қавму қариндош Ихтиёрим олган эканлар Ва кишанга солган эканлар. (Ҳ. О.) 5. Ваҳоланки, сиз, хотин кишининг топгани нима бўларди, хотини боқаётир, деган иснодга тобим бор эканми, деб фироқ қилиб юрган эмишсиз. (А. Муҳиддин.) 6. Ўз ролингни тушунибсан ғоят ҳаққоний. (Ҳ. Ғ.) 7. Ботиржонни отаси подшонинг энг уста қиличбозларидан бирига шогирд қилиб берибди. У устозидан қиличбозликни, ёйандозликни ва найзабозликни ҳам, кураш тушишни ҳам ўрганибди. («Гулпари».) 8. Яқиндагина дам олиб олган навкарлар сафар дарагини эшитиб қувонар эдилар. Навкарлар совутларини ярқиратиб тозалашар, нақш солиб эгарларини тартибга солишарди. (Л. Бать.) 249-машқ. Ўқинг. Ўтган замон феълларини аниқлаб, турини, ясалиши ва тусланишини тушунтиринг, сўнгра қуйидаги жадвалга жойлаб, замон маъносини ифодаловчи аффикс тагига тўғри, шахс-сон аффикси тагига тўлқинли чизиқ чизинг.
1. Кун ботган, лекин қорли чўққиларни чулғаб олган улкан аланга сўнмаган, буткул борлиқ: осмонўпар тоғлар, кўм-кўк арчазор қирлар, ям-яшил яйловлар, шарқираб оққан сой — ҳамма-ҳаммаси гўё бу улкан аланганинг шуъласига чулғанган-у, бўлакча бир тиниқлик касб этган, тоғу тошларгина эмас, ҳатто майсаларга ҳам олтиндан жило берилгандай майин товланар, шабадада ястанган ўтлоқлар дам кўк-сарғиш ипакдай эшилар, дам қизғиш рангга кириб, ял-ял ёнарди... Қаердадир кўкда, кўз илғамас баландликда, сўфитўрғайлар вижир-вижир қилади, тоғу тошлар панасида какликлар сайрайди. (О. Ёқубов.) II. 1. Ҳаммалари хайрлашиб ўз мамлакатларига жўнабдилар. Абулқосим синглисини юртига олиб бориб, ота-онасининг қўлига топширибди. Сўнг ўз юртига жўнабди. Ўз она юртига етиб келибди. Олти ойдан бери отаси мамлакатга тўй бераётган, шу кун тўйнинг охирги куни экан. Абулқосим уйига келса, акалари тахтда ўтирганмиш. («Гулпари».) 2. Бош кўтардик, зулмдан Бўлмоқчи эдик озод. (Ҳ. О.) III. Ҳадемай Ҳусайннинг навкарлари бу нотаниш йигит билан қароргоҳга яқинлашиб келдилар; ҳашамдор чодирга кира беришда Музаффарбек ўз навкарларини тоқатсизлик билан кутмоқда эди. У қўлини кўзларига соябон қилиб узоқларга тикилар, чап қўли каттакон қиличнинг сопини маҳкам қисиб турарди. Вақт ўтиб борар, Султон Ҳусайн эса кутишни хуш кўрмасди. (Л. Бать.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling