Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЁРДАМЧИ СЎЗЛАР 279-машқ
- 280-машқ .
278-машқ. Ўқинг.. Мустақил сўзларни топиб, туркумларга ажратинг. Ҳар бир туркумга оид иккитадан сўзни танлаб кўчиринг. Уларни тўлиқ морфологик таҳлил қилинг.
Қаландарнинг шошилиши бежиз эмас, осмонда юлдузлар сўниб, теварак-атроф ёришиб қолган эди. Лекин улар чапга бурилиб, юз қадамча юрмаган ҳам эдилар, «Боғи майдон» томондан от туёқларининг дупури эшитилди-ю, қамишзор орасида тўхташга мажбур бўлишди. Сал ўтмай юқорида, оқара бошлаган уфқда, катта тош йўлдан от чоптириб ўтаётган ўн нафарча суворийлар кўринди. Шу пайт рўпарада, катта йўлнинг у юзидаги тепаликда ҳам бир гуруҳ отлиқлар пайдо бўлди. Тепаликда бирдан пайдо бўлган бу отлиқлар, қўлларида яланғоч қиличларини бошлари узра ўйнатишиб, ваҳимали қийқириқ билан ёпирилиб келишарди. Тепадан қора тўфондай ёпирилиб тушаётган суворийларни кўрганда «Боғи майдон» томондан келаётган отлиқлар саросимага тушиб тўхтаб қолишди, олдинги суворийлар эса отларининг бошларини орқага буришди... (О. Ёқубов) ЁРДАМЧИ СЎЗЛАР 279-машқ. Ўқинг. Ёрдамчи сўзларни топиб, уларнинг мустақил сўзлардан фарқини тушунтиринг. 1. Аскиябозлиги ва гапга чечанлиги учун Навоий уни севарди ҳам. (Л. Бать.) 2. Лекциялар ташкил этишни бошладик-у, афсуски, уларни маълум тартибга солиб, оқартув ишларини ривожлантириб юборолмай турибмиз . (О.) 3. Бу масалани бир ёқлик қилмоқ учун Ҳиротга фақат амир Алишернигина юбормоқлик мумкин. (Л. Бать.) 4. Бироқ Бухорога кетгунга қадар у синглиси Робияга кўп нарсаларни ўргатганди. (Л. Бать.) 5. Башарти ўз сўзи ва ё танқиди билан нариги тараф қизарса ёки таъсирланса, унга иккинчи мартаба ҳужум қилмай қўяди, чунки душман оёғи остида-да. (А.Қод.) 6. Ўктам уйғонганда, унинг боши узра жийданинг қип-қизил шамалоқ новдалари шамолда вазмин тебранар эди. (О.) 7. Таним нимжон, аммо руҳим енгил. Мен қилич кўтармаймен, бироқ сўзларим аввалгидай кескир. (Л. Бать.) 280-машқ. Ўқинг. Мустақил ва ёрдамчи сўзларни топиб, уларнинг грамматик хусусиятини қиёслаб тушунтиринг. 1. Ҳусайн бу ишни Алишергагина ишониб топшириш мумкинлигини тушунар, чунки у халқ ўртасида шоирнинг эътибори нақадар баландлигини биларди. (Л. Бать.) 2. Саидакбар ҳожи қутини бепарвогина очди-ю, кўзи тиниб кетди. Унда чиндан ҳам завқи бениҳоя баланд ва серҳафсала устанинг мўъжизакор санъати ўзининг бутун жозибасини намойиш қилиб турарди: бу «етти қароқчи» юлдузининг гавҳар доначалари билан акс этган олтин узук эди! (Ш.) 3. Бундай муҳаббат на қилич дамидан, на жаллод доридан қўрқади. (Ш.) 4. Иродали, гўзал ва ситамкор Хадичабегим Ҳусайннинг қалбини батамом асир этганди: у ҳеч қачон ҳеч нарсани сўраб ўтирмас, балки талаб қиларди. (Л. Бать.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling