Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
265-машқ. Ўқинг, миқдор ва даража равишларини топиб, алоҳида-алоҳида кўчиринг, уларнинг маъно ва грамматик жиҳатдан фарқини, гапдаги вазифасини тушунтиринг.
1. Сарой учун аллақанча тахта, ёғоч, тунука олдириб қўйган. (С. Аҳм.) 2. Бир оз сабр қиласиз. (И. Р.) 3. Колхоз идораси хийла баландроқ ерда. (Ас. М.) 4. Самолёт учишига ҳали бир соатдан мўлроқ вақт бор, бориб скамейкага ўтирдик. (У. Н.) 5. Меҳмонни уйга олиб кир, мен отга пича ем ташлаб қўяй. (С. Аҳм.) 6. Сув сал тахчил бўлар дейман. (С. Аҳм.) 7. Пахтачиликни механизациялаш, айниқса, терим машиналарининг тузилиши, ишлаш принципи ҳақидаги брошюраларни сира қўймай ўқиди. (С. Кароматов.) 266-машқ. Ўқинг, пайт ва ўрин равишларини топиб, маъноси, қандай сўроққа жавоб бўлиши ва гапдаги вазифасини аниқланг. Аввал ўрин равишини, кейин пайт равишини ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг. 1. Эртагаёқ Абдухалилни Қувасойга жўнатаман. (С. Аҳм.) 2. Қадим-қадимларда одамлар Мирзачўлни «бало чўли» деб атаганлар. (Ҳ. Ғ.) 3. Тоға олдинда, Икромжон кейинда бир-бири билан гаплашмай катта кўчага етишди. (С. Аҳм.) 4. Яшил дала ўртасидаги селекция тажриба станцияси узоқдан денгизлардаги сокин оролга ўхшайди. (Мирм.) 5. Рўпарада сменани тамомлаб чиққан бир тўда ишчилар... тахта ёнида мароқланиб кулишяпти. (Ас. М.) 7. Қаландаров бурун районда бўлиб турадиган мажлисларда биринчи қаторда ўтирадиган бўлса, энди президиумга чиқадиган ...бўлди. (А. Қ.) 8. Ҳали у ердан, ҳали бу ердан гулдурос чапаклар эшитилади.(Н. Бирюков.) 267-машқ. Пайт равишлари ва пайт маъноларини ифодаловчи отларни ҳамда сонларни топиб, уларнинг фарқини тушунтиринг. 1. Кейин эски мактабига бир кун борса, уч кун бормайдиган одат чиқарди. (М.Исм.) 2. Ҳар гал қишлоқдан станцияга ўтаётганимда, ...юрагимда чиройли ҳислар ғалаён қилади. (С. Аҳм.) 3. Муталнинг ҳали эсида: уларнинг тўйи минг тўққиз юз ўттиз тўртинчи йилнинг августида бўлган эди. (С. Аҳм.) 4. Ўзи имтиҳон ҳамма вақт саратон кириш олдида бошланади. (С. Аҳм.) 5. Ҳовли ўртасидаги бир туп шафтолининг баҳорда пушти гулга бурканишини, ёзда сап-сариқ мевадан ларзон бўлишини, кузда барглари оловдек ёнишини, қишда яланғоч новдаларига булдуруқ қўнишини кўриб ўтаман. (С. Аҳм.) 6. Боя елдек учиб кетаётган одам энди шошилмасди. (С. Аҳм.) 7. Офтоб дераза қировини эритиб ҳар куни бир томчидан тувакка сачратганидан Нигора бехабар эди. (С. Аҳм.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling