Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
- Bu sahifa navigatsiya:
- 258-машқ .
256-машқ. Ўқинг. Морфологик усулда ясалган феълларни топиб, кўчиринг; феъл ясовчи аффикс тагига чизинг; қайси сўз туркумидан ясалганини изоҳланг.
1. От жиловин тортиб олиб тикилдим сув томонга, Узоқ денгиз тўлқинида милтилларди кўланка. (Ш. Руставели.) 2. Нодиров залдагиларга қараб олди, ўзининг жанговар дўстларини, донғи кетган оловкорларни кўриб дадилланди ва салмоқдор оҳангда одатдагидек лўндасини айтди-қўйди. (И. Р.) 4. Хонанинг тўридаги четларига тилла тасмалар қоқилган жавонларни Мовароуннаҳр фозилларининг китоблари-ю, нодир қўл ёзмалари эгаллаган. Бу китоблару қўл ёзмаларнинг ҳар бири алоҳида ишлов берилган яшил ва фируза ранг чарм билан жилдланган. (Л. Бать.) 5. Шу кеч Зиёд ва Анор узоқ суҳбатлашишди. (Мирм.) 6. Бундан олдин ҳам улар бир-икки кўришишган, анча иноқлашиб қолишган эди. (В. Ғафуров.) 7. Энтикди, бўшашди, бирдан орқага ўгирилди. (Л. Маҳмудов.) 257-машқ. Ўқинг, синтактик усулда ясалган феълларни топиб, уларни феълнинг аналитик шаклидан ажратган ҳолда “қўшма феъллар” ва “аналитик шаклдаги феъллар” сарлавҳаси остида икки устун шаклида ёзинг. 1. У янгиликка ишонч билан қарайдиган, ўткир зеҳнли.... одам сифатида бригадирга жуда ёқиб қолган эди. (Ж. Абд.) 2. Уни қайтадан биринчи курсга қабул қилишди. (С. Ан.) 3. Ҳақиқат доим ғалаба қилиб келган... (Ж. Абд.) 4. Амир Алишер девонга келганда, деярли ҳамма йиғилиб бўлган эди. (Л. Бать.)Мен хазинани, қўшинни, шаҳарларни ҳимоя қиламан. (С. Б.) Бу хабарни олим ва шоирлар, мадраса ва мактабларнинг талабалари айниқса севиниб қарши олдилар. (Л. Бать.) 7. Қирқ.олти ёшли, зуваласи пишиқ Алишер водий ва дарёларни, чўл-биёбонларни отда босиб ўтди. (Л. Бать.) 8. Алишер жилмайди ва Жомийга таъзим қилди. (Л. Бать.) 258-машқ. Ўқинг, феълларни топиб, улардаги модал шакл ясовчи аффиксларни аниқланг, маъно хусусиятини изоҳланг. 1. Укангнинг энди ақли кирган. Дилдорга суйкаланмоқчи. (С. Аҳм.) 2. Копток бўлса тепкилаб Бошқаларга бермас гал. (Қ. Ҳ.) 3. Чодир ичида бола ижирғаланди, хотин шошиб кириб кетди. (С. Аҳм.) 4. Ўз сўзларига Ёқубнинг ишонқирамаганини пайқаган Али ишонтиришга тиришди. (К. Моисеева.) 5. Салти бермади, бу олмоқ истади; Салти қочди, бу қувлади. (Ч.) 6. Ойиси югургилаб дорихонага бориб бармоқларига суркаш учун мой келтирди. (Ш. Сиддиқий.) 7. Низомжон хоҳланқирамай акасининг олдига борди. (С. Аҳм.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling