Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet81/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

246- машқ. Ўқинг. Тўлиқсиз феълларни топиб, уларнинг грамматик хусусияти ва тусланишини изоҳланг.

1. Навоийнинг Ҳиротдаги боғи кўп жиҳатдан самарқандлик дўсти ва устози Абуллайснинг боғини эслатарди. Тиниқ сувли ҳовуз ҳам, чамандай яшнаган гулзор ҳам, боғнинг ичкарисига қараб кетган ёлғиз оёқ йўллар ҳам — ҳаммаси ўша боғни ёдга соларди. Қашшоқлик йиллари ўтиб, энди бадавлат ҳаёт кечира бошлаган Алишер бир вақтлар кўнглига тугиб қўйган ниятлари, орзуларини рўёбга чиқармоқда эди. Алишерникида меҳмон бўлган ҳар бир киши унинг боғига кирар экан, албатта, ҳайратланиб: «Бу ердаги ҳамма нарса худди устознинг боғини эслатади!» — дерди. (Л. Бать.) 2. Оғайнимиш тоғ билан дарё, Қизиқ эмиш сирлари ғоят, Бу иккиси ҳақида ҳамон Юрар экан шундай ривоят. (Ҳ. О.) 3. Тўшаб бахмал, кимхоб гиламлар Безатаркан кўксини кўклам, Қизни кўрмак учун дунёни Гул остига кўмаркан ул ҳам. (Ҳ. О.)




247-машқ. Ўқинг. Феъл замонларини аниқланг. Яқин ва узоқ ўтган замон феъли иштирок этган гапларни кўчириб, замон маъносинн ифодаловчи аффикс тагига тўғри, тусловчи (шахс-сон) аффикс тагига тўлқинли чизиқ чизинг.
I. Ҳар фаслнинг ўз қувончи бор. Қиш ҳам каттадан-кичик ҳаммага бир олам шодлик бахш этади. Икки кундан буён муздеккина қиш фариштаси шаҳар устида кезиб, элагини силкитар, қулоқ-бурни қизарган одамлар “Янги йилбоп қор бўляпти-да”, деб кулишар, ҳавода мусаффо чилла иси кезар эди. Кинотеатрлар, маданият саройларида таътилга чиққан болаларнинг кулгиси янграйди. Катта майдонларда арчалар безатилди.
Йилнинг сўнгги оқшомида Тошкент яшнаб кетди. Катта бинолар пештоқида сон-саноқсиз лампочкалар маржони порлади, арчалар нурга беланди. Озиқ-овқат магазинлари тирбанд бўлиб кетди. Сумка, тўрхалта кўтарган одамлар уй-уйига шошишар, таниш-билишларини кўриб, байрам билан қутлашар эди. (Ў. Ҳошимов)
II. 1. У султоннинг ўнг қўли эканлигини таъкидламаслик учун жўрттага бошқалардан кейинроқ келган эди. Ҳар вақтдагидек у ўзини камтар ва хушмуомала тутди. (Л. Бать.) 2. Онанинг дили ўғлининг юзига тепиб чиққан аламли норозиликни дарров сезган эди. (С. Ан.) 3. Туғилиб ўсган шаҳрини у аллақачон тарк этганди. (Л. Бать.) 4. Одамларнинг кўзига тушмаслик учун кун бўйи ёнғоқзорда дам олишиб, намозгарда яна йўлга тушишган. (О. Ё.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling