Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
193-машқ. Гапларни ўқинг. Сонларнинг тузилиш жиҳатдан турини айтинг ва имлосини тушунтиринг. Ажратиб кўрсатилган сонларни морфемаларга ажратинг.
1. Штирлиц соат еттида, қош қораяётган пайтда, қайтди. (Ю. Семёнов.) 2. Яна уч-тўрт километр йўл юрилгач, саккизинчи бригада дала шийпонида нонушта қилишди. (А. Қ.) 3. Бора-бора ҳар куни юз-икки юз грамм чой ишлатадиган бўлиб қолди. (Н. С.) 4. Бу ҳовуз икки одам бўйи чамасида чуқур эди. (Н. С.) 5. Мурманскдан ўн беш километрча нарида тутун ҳидини сезишибди... (Л. Ш.) 6. “Ўн беш-йигирма минутларда келаман”, — деди-да, нон, чой, майизни олиб жўнади. (Н. С.) 7. Бу байроққа кўз тикканлар йигирма еттита! (Н. Бирюков.) 8. Қани энди шу пайт ёнида якка-ягона Ғофири бўлса, бундай бойларнинг мингтасидан ўз севгилисини ҳимоя эта олган бўларди. (Н. Бирюков.) 9. Керри силтаброқ жавоб қилганидан, эр-хотин унинг хурсанд эмаслигини биринчи марта сезишди. (Т. Драйзер.) 10. Бу суҳбат 1938 йилнинг 16 мартида ҳовлида бўлиб ўтди. (Л. Ш) 194- машқ. Ўқинг. Тартиб ва саноқ сонларни топиб, тузилишига кўра турини айтинг. Тартиб сонларни рақам билан ифодалаб, ўзи боғланган сўз билан биргаликда имло коидасига мувофиқ кўчиринг. 1. Овчидай кўз ташлардик Тўрт томонга икковлон. (Қ. Ҳ.) 2. Биринчи трамвай бир минг саккиз юз саксонинчи йили Россиянинг Петербург шаҳрида юрган экан. Иккинчи трамвай бўлса орадан бир йил ўтгач, Берлин яқинидаги Лихтерфельде шаҳарчасида юра бошлабди. (Б. Эргашев.) 3. Бензин билан ишлайдиган автомобилни биринчи бўлиб немис конструктори Карл Бенц ихтиро қилган. Автомобилнинг ғилдираклари учта эди. 4. Биринчи бўлиб светофордан бундан ярим аср аввал Нью-Йоркнинг Бешинчи Авеню кўчасида фойдаланилган. (Б. Эргашев.) 195-машқ. Сонларни рақам билан ифодалаган ҳолда кўчиринг ва тартиб сонларнинг ёзилишини изоҳланг. Дастлабки кабель бир минг саккиз юз эллик еттинчи ва бир минг саккиз юз эллик саккизинчи йиллар мобайнида ётқизилган эди. Аммо тўрт юз телеграмма узатилгандан кейин у тўсатдан ишламай қўйди. Бир минг саккиз юз олтмиш учинчи йилда инженерлар узунлиги уч минг тўрт юз километрли янги кабель ётқиздилар; унинг вазни тўрт минг беш юз тонна бўлиб, бу ғоят оғир юкни ётқизиш учун махсус пароход жиҳозланди. Бироқ бу уриниш ҳам муваффақиятсизликка учради. Йигирма бешинчи майда «Наутилус» уч минг саккиз юз ўттиз олти метр чуқурликка шўнғиб, худди кабель узилган жойнинг ўзига келиб қолди. «Наутилус» кабель ётқизилган энг чуқур жойлардан — тўрт минг тўрт юз ўттиз бир метр чуқурликдан ўтди. У ердан биз бир минг саккиз юз олтмиш учинчи йилда авария содир бўлган жойга жўнадик. Бу ерда денгиз туби кенглиги бир юз йигирма метрли торгина водий ҳосил этган эди. Агар Монбланни шу ерга кўчириш мумкин бўлганида, у бутунисича сувга чўкиб турар эди. Бу водийнинг шарқий қисми икки минг метрли қоя девор билан тугар эди. Биз бу ерга йигирма саккизинчи майда етиб келдик. Энди «Наутилус» Ирландиядан бир юз эллик километрдан ортиқ бўлмаган масофада эди. (Ж. Верн.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling