Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet54/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

177-машқ. Ўқинг, озайтирма ва кучайтирма сифатларни аниқлаб, уларнинг қандай ясалганини изоҳланг; уларни ўзи боғланган сўз билан алоҳида-алоҳида кўчириб, сифатлар тагига чизинг.

1. Бола ўзини шу дақиқаларда ғоят кичик, бағоят ёлғиз, бутунлай унутилган ҳис қиларди. (Ч. Айт.) 2. Парда ён томондаги чоғроқ уйга кириладиган эшикни тўсиб турган эди. (Н. Бирюков.) 3. Мирзачўлга қалингина қор ёққан. (Ҳ. Ғ.) 4. Низомжон Зебихонга тикилиб туриб, унинг қоп-қора қошларига ...маҳлиё бўлиб қолди. (С. Аҳм.) 5. У ерда сувнинг қизғишроқ товланишига ишонч ҳосил этасиз. (Ж. Верн.) 6. Катта-катта шаҳарлар, обод қишлоқларда ишлаб ўрганган Қудратга бу ер жуда ғалати туюлар эди. (Ж. Абд.) 7. У раиснинг номини айтганда, залда суюққина чапак бўлди. (Ҳ. Ғ.) 8. Дарҳақиқат, Турсунбой ниҳоятда кўркам йигит бўлган эди. (С. Аҳм.) 9. Катта-кичик демаклик ғоят нисбий бир қиёс, Юпитернинг олдида Ер куррамиз бир нуқта. (Мирм.) 10. Зуҳра Саодатхонга дадилроқ қаради. (С. З.)




178-машқ. Қуйидаги -роқ аффиксли сифатлар иштирок этган гапларни ўқинг. Аввал қиёсий даражадаги сифатлар иштирок этган гапларни, кейин модал шаклдаги сифатлар иштирок этган гапларни кўчиринг; уларнинг фарқини тушунтиринг.

1. Гап бундай, Саидахон, мен қизиққонроқ, бунинг устига қўполроқ одамман. (А. Қ.) 2. Қишлоқдаги сайил бу ердагидак кўнгиллироқ бўлади, албатта. (Н. Т.) 3. Дунёда мендан кўра бахтлироқ, толеи баландроқ киши бўлмаса керак! (Ж. Икромий.) 4. Чуқурроқ эк. Илдизини шабадалатмасдан тупроқ бос. (Ҳ. Ғ.) 5. У Герствуддан ақллироқ, Друэга нисбатан босиқроқ ва билимдонроқ кўринар эди. (Т. Драйзер.) 6. Икромжон тарафга қараб ўтирган кексароқ киши унга юз-кўзи билан қандайдир ишора қилди. (С. Аҳм.) 7. Китоб ёзишимга мададкор бўлган ва ҳозиргимдан ҳам яхшироқ ва жасурроқ бўлишга ундаган қитъа шуми ҳали? (Ю. Смуул.) 8. Узун тарновдан кўча ўртасига бўтанароқ сув оқиб ётарди. (С. Б.) 9. Малол келмаса бирров бориб қозиғини серўтроқ жойга қоқиб келгин. (С. Аҳм.) 10. Офтоб... аввалгидан ҳам ёруғроқ, аввалгидан ҳам иссиқроқ шуъла сочаётгандай туюлди. (А. Қ.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling