170-машқ. Ўқинг. Сифатларни аниқлаб, тузилиш жиҳатдан турларга ажратинг ва қуйидаги жадвални тўлдиринг.
Содда
|
Қўшма
|
Мураккаб
|
Жуфт
|
туб
|
ясама
|
|
|
|
|
|
|
|
|
I. Кечга яқин улар яйлов тугаб, саҳро бошланадиган ерга етиб келдилар, сарғиш барханлар, чиройли гуллаган саксовул буталари кўринди. Ботаётган қуёш нурида узоқдан бир нима олтиндай чарақлади. Бу ҳайкал эди. Бронзадан бюст. У асфальт йўл тугаб, дашт-биёбонга сон-саноқсиз карвон йўллари, чўпон сўқмоқлари кириб кетадиган жойда, кичкинагина, чанқоқ гулзор ўртасида, йўнилган харсанг устида турибди.
Чўққи соқолли, кекса одам. Кечки офтобда нурланиб турган юзининг чуқур ажинлари бу хиёбонларнинг қадимий фожиаларидан, узоқ заҳматкаш умр ва ажойиб ғолибона тақдирдан дарак берарди. Қекса чўпон бу саҳроларни тиз чўктирган баҳодирдай қисиқ кўзларини уфқларга тикиб турарди. (Ас. Мухтор.)
II. 1. Унинг ўйчан боқадиган қора кўзлари, узун киприклари, буғдой ранг, сал чўзиқроқ юзлари ва пушти ранг, гулдор кўйлаги кўз ўнгида намоён бўлганда, йигит қалби тоқатсиз тепа бошлади. (М. Салом.) 2. Зеҳни тез, таҳлилга мойил, қайси кўрсаткич қайси рақамга бориб боғланишини, эски-янги ҳужжатларни, рақамларни ёд айтиб берарди. (Ас. М.) 3. Келинчакнинг гул юзи, шаҳло кўзлари, қалдирғоч қаноти сингари қайрилма қоп-қора қалам қошлари, шабнамдек беғубор тиниқ рухсори, жозибадор нигоҳи, товус қомати — ҳаммаси иффат пардасига бурканган... (Н. С.) 4. Ўктам турли-туман юмушлар билан қанча банд бўлмасин, қурилишни бир минут ҳам унутмас эди. (О.)
Do'stlaringiz bilan baham: |