Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
175- машқ. Ўқинг, Отлашган сифатларни аниқлаб, отлашмаган сифатлардан фарқини тушунтиринг. Кўчириб, сифатларнинг гапдаги вазифасини чизиқлар орқали кўрсатинг.
I. У саватдан ҳар хил ҳажм ва ҳар хил шаклдаги шишаларни олишга киришди. Буларнинг орасида порошок солинган қориндорлари ҳам, хилма-хил рангга бўялган ёки шаффоф суюқлик билан тўлатилган ингичка — ихчамлари ҳам, устига “заҳар” деган сўз ёзиғлиқ эгри-бугрилари ҳам, тор бўғизли юмалоқлари ҳам, яшил ва оқ рангли катталари ҳам, сиртига ўйиб хат ёзилган ойна пробкалилари ҳам, маҳкам ёпиладиган бурма тиқинлилари ҳам, пўкак тиқилган вино ҳамда зайтун мойидан бўшаган шишалар ҳам бор эди. (Г. Уэллс.) II. 1. Уларнинг хотираси турли-туман ишлар билан банд бўлиб, дарров нозаруридан зарурини, кераксизидан кераклигини ажрата олмай қолдилар. (С. Б.) 2. Умайдер энди унинг бу ясама хушчақчақлигига ишонмайди... (Ас. М.) 3. Чўлда ҳақиқий ҳаёт оқшомдан сўнг уйғонади, деб тўғри айтилган экан. Кундузги жазирамада ин-инига яширинган жониворлар салқин тушиши билан тумшуқларини кўрсата бошлайдилар. (Ж. Абд.) 4. Машиналар кетма-кет келиб шағал тўкаётган ерда қўлига дафтар, қалам ушлаган, малла сочларини бостириб бари кенг похол шляпа кийган, бурни яссироқ, кўзлари кўм-кўк, хушрўйгина рус қизи билан учрашди. (Ж.Абд.) 176-машқ. Гапларни ўқинг. Модал шаклда қўлланган сифатларни аниқлаб, маъно жилваларидаги фарқни ва ясалишини тушунтиринг; уларни ўзи боғланган сўз билан биргаликда кўчиринг. 1. Олисда ҳали барг ёзмаган дарахтнинг новдалари чувалашган қизғимтир ипдек бўлиб кўринди. (С. Аҳм.) 2. У... юзи қип-қизил, лекин нечундир, қовоқлари шишган, кўзлари қизарган эди. (Ҳ. Ғ.) 3. Карта этагига бир текис тизиб экилган тут ниҳолларидан бирининг ним кўк баргини узди. (Ҳ. Ғ.) 4. Холмамат Тоштемир билан совуққина саломлашди. (Ҳ. Ғ.) 5. Баланд ним ҳаво ранг эшикнинг бир тавақаси аста очилиб, Зуҳра кирди. (Ҳ. Ғ.) 6. Йўғон-йўғон ҳарфлар билан шундай деб ёзди. (С. Аҳм.) 7. Зебихон бу пачоққина, кўримсизгина, камгап боланинг ичида шунча гап борлигини билмаган эди. (С. Аҳм.) 8. Учиб ўтган қалдирғоч орқасидан сарғимтир уфққа қараб қолди. (С. Аҳм.) 9. Она кўзи олдида ўғлининг қоп-қора қошлари, чақнаган кўзлари қолди. (С. Аҳм.) 10. У сал новчароқ бўлиб, гавда тузилиши мутаносиб эмасди... (А. Чаковский.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling