Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet52/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

171-машқ. -ли, -чан, -ив, но-, бе-, сер-, -сиз, -симон аффикслари ёрдамида сифатлар ясанг ва ёзинг, сифат ясовчилар тагига чизинг ва қайси сўз туркумидан сифат ясалганини айтинг.


172-машқ. I. Сифат ясовчи қўшимчалар ёрдамида ялтира, айлан, бил, бот, буз, бук, бура, бўл, бўғ, димла, ёйиш, ёй, ёз, ёп, ишонар, йиғ, кес, сирған, сови, тортин, туғ, чанқа, қақра, қирқ, қис, қуй, қўрқ феълларидан сифатлар ясаб ёзинг ва имлосини тушунтиринг.
II. Қуйидаги сифатларнинг ясалишини тушунтиринг, сифат ясовчи аффиксларни ажратиб кўрсатинг.

Ёпишқоқ, жўшқин, илиқ, кемтик, оқсоқ, тиниқ, эринчоқ, ҳуркак, асранди, бақироқ, билармон, бурма, бўлмағур, қотма.




173-машқ. Нуқталар ўрнига -ли ёки –лик сифат ясовчи аффиксларидан мосини қўйиб, гапларни кўчиринг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг ёзилишини изоҳланг.

1. Урушдан кейин уларни ҳамма унутиб ташлаб кетган асирлар лагеридан америка... солдатлар келиб қутқазди. (Ас. М.) 2. Аммо Ватан олдидаги бурчи бундан фахр...роқ, улуғроқ. (С. З.) 3. Тўғриси, оилада Ҳанифани бешта боласининг энг каттасидай кўриб, ота... меҳри билан аяб, илиқ муносабатда бўлишини Мунаввар пайқади. (С. Ан.) 4. Ҳакима — ирода... қобилият..., ўқишни севадиган бир талаба. (О. Ё.) 5. Аҳдни бажармасак не дер дугонам, боку... қаҳрамон Сурайёхоним? (З.) 6. Уч мингта марҳамат...лар машина ва араваларда қўшиқлар билан Избоскан томон йўлландилар. (Н. Бирюков.) 7. Мунавварнинг она... меҳри жўш уриб кетди. (С. Ан.) 8. Дунёда Адибадан йўқ эди бахт...роқ қиз. (Мирм.)




174-машқ. Компонентлари вертикал чизиқлар билан ажратиб берилган сифатларни имло қоидасига мувофиқ қўшиб, ажратиб ёки чизиқча билан ёзинг.

I. Баланд/бўйли, амалий/назарий, бетга/чопар, боқи/беғам, буғдой/ранг, бўш/баёв, газет/боп, дали/ғули, дарвеш/сифат, дил/озор, дўнг/пешана, ёлғиз/оёқ, ёқа/вайрон, жингалак/сочли, жон/бахш, зил/замбил, илмии/оммабоп, иш/билармон, кам/ерли, кам/қувват, кул/ранг, маза/бемаза, малла/ранг, мўмин/қобил, ним/кўк, ним/татир, ола/байроқ, ола/қура, ором/бахш, очиқ/ кўнгил, оч/сариқ, соф/дил, тинч/тотув, умум/шаҳар, хуш/хат, чала/чулпа, шер/юрак, шўр/пешана, эски/туски, яланг/оёқ, тез/ пишар, қинғир/қийшиқ, қўл/бола, ғадир/будур, ҳозир/жавоб.


II. 1. Дарвоқе, қозоқ султони Таваккалхон ҳузурига Москва элчиси Вельямин Степанов қиммат/баҳо тортиқлар билан келган эди. (М. Осим.) 2. Бир вақт қарашса, Акбарали юмшоқ курсига чўкиб, бош эгиб ўтирибди, қовоғи/солиқ. Хуш/чақчақ шовқин бирдан тинди. (Ас. М.) 3. Сўфи малла/ранг, шалпанг/қулоқ, хум/калла, сўхтаси/совуқ, ажириқ сингари ўсиб бир-бирига туташиб кетган соч-соқоли орасида, тулкиники сингари айёр кўк кўзлари милтираб кўринадиган бир одам эди. (Н. С.) 4. Акбарали отасига унча ўхшамас, новча, ингичка, кам/гапроқ эди. Лекин кечасидаги ҳикояларидан кейин оқ/ кўнгил Бектемир ака унга ёқиб қолди, ота ўрнига меҳрибон бир одам орттиргандек бўлди Акбарали. (Ас. М.) 5. Ўзи сахий ва донишманд, одил ва қонун/параст, Суҳбатларда шакар/ гуфтор, урушларда забардаст. (Ш. Руставели.) 6. Бектемир ака бош устидаги йўғон/йўғон кабелларни, иссиқ/совуқ сув, ҳаво қувурларини, электр, телефон симларини ушлаб қўяр эди. (Ас. М.) 7. Тарс ёрилган заранг ерлар устида қизил/қанот чигирткалар учиб юради, ерда эса катта/кичик калтакесаклардан бўлак жонивор йўқ. (М.Осим.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling