Масъул муҳаррир: Файзиев Шохруд Фармонович, ю ф. д., доцент
ИНФОРМАТИКА ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИНГ АСОСИ СИФАТИ
Download 4.72 Mb. Pdf ko'rish
|
17.Fizika-matematika
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАЛИТ СЎЗЛАР
17
ИНФОРМАТИКА ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИНГ АСОСИ СИФАТИ Наманган вилояти Чуст тумани 37-мактаб информатика ўқитувчиси Абдуназарова Нафиса АННОТАТЦИЯ: Билим олишда, яъни маълум турдаги ахборотларни ўзлаштиришда компьютерлар тизимининг ёрдами бениҳоя каттадир. Ахборотлар қандай турда ифодала- нишидан қаътий назар, уларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланишда компьютер техникасининг ролини қуйидагилар белгилайди: Таълимда ахборот коммуни- кацион технология (АКТ)ларидан фойдаланиб фанларни ўқитиш ва ўқувчилар эгаллаган билимларини назорат қилишда фойдаланиш мумкин. КАЛИТ СЎЗЛАР: чиройли намойиш қилишга, қийин тушуниладиган онларни динами- када кўрсатишга, қийинчилик туғдирган материалларни такрорлашга, ҳар бир ўқувчининг хусусиятлари XXI аср – ахборот коммуникацион технологиялари асридир. Одамзод ўзининг янги ривожланиш босичига ўтди – ахборот ва ахборот жараёнлари инсон ҳаётининг асо- сий таркибий қисмидан иборат бўлган ахборот жамият шаклланаяпти. Бу ривожланиш нафақат одамлар яшайдиган янги ахборот муҳитни, балки уларнинг янги ҳаёт тарзи ва касбий фаолияти шаклланмоқда. Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида»ги қонунларда таълимни сифатини кўтариш масаласи кўтарилган. Информатикалаштириш таълим тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим механизмидан ибо- рат бўлиб, у таълимни сифати, тушунарлилиги ва самара-дорлигини кўтаришга қаратилган. АКТ – бу ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш тақдим этиш ва узатишнинг турли услуб, усул ва алгоритмларини тавсифловчи умумлаштирувчи тушунчадир. АКТ тўрт аспектда қаралади: ўрганиш предмети, ўқитишнинг техник воситаси, ўқув фаолиятни автоматлаш- тириш-таълимни бошқариш қуроли, яъни тизимли ёндашувнинг парадигмаси сифатида, шунингдек илмий-педагогик изланишларда фойдаланилади. Ўқув-тарбия жараёнида компьютерлар асосан тўрт тартибда: пассив қўллаш – компью- тер оддий ҳисоблагич каби; реактив мулоқот – компьютер имтиҳон олувчи сифатида; фаол мулоқот – компьютер талабага йўл-йўриқ бериш ва уни билимини назорат қилиш (имтиҳон)да; интерфаол мулоқот – компьютер сунъий ақл сифатида, яъни талаба билан мулоқот қилишда фойдаланилади. Ўқитишда АКТдан фойдаланиш анъанавий тизимга нисбатан, биринчидан, талабада илмга қизиқишнинг ошиши, ўқув жараёнини жадаллаштириш, талабалар ижодий фаолия- тининг ўсиши, билим беришда табақалашган ёндашиш, олинган билимларни такрорлаш, мустаҳкамлаш ва назорат қилишни енгиллаштириш, талабани ўқув жараёнининг субъек- тига айлантиради. Иккинчидан, АКТдан ўқув-тарбия жараёнида қуйидаги шаклларда фойдаланиш мум- кин бўлади: муайян предметларни ўқитишда компьютер дарслари; компьютер дарслари - кўргазмали материал сифатида; талабаларнинг гуруҳли ва фронтал ишларини, шунинг- дек, илмий-изланишларини ташкиллаштиришда; талабаларнинг ўқишдан бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш масалаларни ҳал этишда ва ҳ.к. Ўқув жараёнининг технологияси ўқитишнинг юқори даражадаги табақалаштирилишини таъминлаш; дарсда бажариладиган иш ҳажмини кўтариш; билимларни назоратини такомиллаштириш; илмий тадқиқот фао- лияти кўникмаларини шакллантириш; турли маълумотли тизимларга, электрон кутубхо- наларга, бошқа ахборот ресурсларга киришни таъминлаш имкониятини беради. Бу барча ташкил этувчилар ҳисобига ўқувчилар билимининг сифати кўтарилади. Бундай жараёнда компьютер ўзига ўқувчилар билимини назорат қилиш функциясини олади, дарсда вақтни иқтисод қилишга, материалларни бой ва чиройли намойиш қилишга, қийин тушунилади- ган онларни динамикада кўрсатишга, қийинчилик туғдирган материалларни такрорлашга, ҳар бир ўқувчининг хусусиятларига кўра дарсни табақалаштиришга ёрдам беради. АКТ турли чоп этиладиган тарқатма материалларни (мустақил, назорат иши, индиви- дуал ишлаш учун дидактик карточкалар) тайёрлаш учун фойдаланилади; дарсни мульти- медиалик ташкил этиш (тақдимот, аудиоёзувлар, ўқув видео роликлар); компьютерли тест синовли дарслар, масалаларнинг аниқ турларини ечиш имкониятини берадиган қандайдир 118 17 компьютер муҳити дастурий таъминот бўладиган тренинг ёки моделлаштириш дарсла- ри. Хонада компьютер ва принтернинг мавжудлиги доскага ёки карточкаларга ёзишга қараганда тарқатма материалларни тезроқ ва самарали яратиш, яъни материалларни кўп нусҳада (ҳар бир ўқувчига) кўпайтириш ва нусҳалаш имкониятини беради. Download 4.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling