Масъул муҳаррир: Файзиев Шохруд Фармонович, ю ф. д., доцент
Компьютерли тест синовини ўтказиш
Download 4.72 Mb. Pdf ko'rish
|
17.Fizika-matematika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Компьютерли тест синовини ўтказиш – билимларни назорат қилиш кўринишидан
бири бўлиб, охирги вақтда замонавий мактаб ва ўрта махсус, касб- ҳунар таълим муассаса- ларига жадал кирмоқда. Назорат дастурларининг юқори самарадорлиги, ўқитувчи-ўқувчи тизимида тескари алоқани мустаҳкамлашибилан аниқланади. Тестли дастурлар иш нати- жаларини тезликда баҳолаш,билимлардаги бўшлиқлар бўлган мавзуларни аниқлаш имко- ниятини беради. 119 17 УМУМТАЬЛИМ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРДА ФИЗИКА ДАРСЛАРИДА ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШНИ ШАКИЛЛАНТИРИШ Абдурасулова Нилуфар Зиядуллаевна Навоий вилояти Зарафшон шахар 2-сон мактаб физика фани ўқитувчиси Тел: +998977977125 Аннотация: Ушбу мақола умумтаьлим мактаб ўқувчиларни физика дарсларида оламнинг физик манзараларининг методологик тушунчаларини ўрганиш орқали уларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг роли ва аҳамияти очиб берилган. Калит сўзлар: методология, метод, илмий дунёқараш, оламнинг физик манзараси. Хозирги кунда юртимизда энг устувор масалалардан бири бу физикавий дунёқарашни ўқувчилар онгида шакиллантиришдан иборатдир.Дунёқарашни шакллантириш учун ўқувчиларда илмий билимларни ўзлаштиришлари керак бўлади. Илмий дунёқарашни шак- ллантиришни асоси табиатни илмий англаш ҳисобланиб, бу эса физика ўқитиш жараёни орқали амалга оширилади. Хозирги вақтда физикани ўқитишда юқори натижаларни олиш фақатгини олинган би- лим хажмигагина эмас, балки уларнинг келгуси ўқишларида янги билимларни мустаққил равишда эгаллашларидадир. Вақт ўтиши билан олинган билимларни айрим далиллари, формулалар, изоҳлар унутилса ҳам уларда ижодий ёндашишни муваффақиятли амалга оширишга имкон берадиган фундаментал билимлар ва интелектуал қобилият қолишлари керак. Кўпгинa педагогларнинг фикрига кўра физика ўқитишнинг асосий вазифаларидан бири оламни физик манзараларини шакллантиришдан иборат бўлишидир деб хисоблайдилар. Ўқитувчининг олдидаги энг мухим мақсадлардан бири бу ўқувчиларда физикавий та- саввурларни шакллантириш орқали моддий олам физик манзаранинг обьекти ва табииат- нниг ягона эканлигини англатишдан иборатдир. Ўқитувчининг тизимлаштирилган ва мақсадга йўналтирилган фаолияти орқали физи- ка курсидаги умумлаштирилган дарслар орқали оламни физик манзараси тушунчалари- ни дуёқарашини шакллантиршни амалга ошириш мумкин. Бундай дарсларни ўтилишдан мақсад қатнашувчиларга оламни физик манзарасига оид бўлган илмий тушунчаларни ан- глатишга доир бўлган саволларга йўналтиришдан иборатдир. Умумлаштирилган дарсларда алохида физик назария(мавзу)ўтилади, унда: физикавий ғоялар, қонунлар, сабаб-оқибат ва ҳодисаларнинг орасидаги боғлиқликни кўрсатиб беришдир. Умумлаштирилган дарсларда оламни физик манзараси тушунчаларини шакллантиришда ўқитувчи ўз фаолиятини кетма- кетликда амалга ошириши керак бўлади. Билимларни ўзлаштириш учун ўқувчиларда фикрлаш доирасини кенгайтириш ва ри- вожлантириш зарур ҳисобланади. Дунёқарашнинг шакллантиришнинг асосий хоссалари- дан бири илмий фикрлашдир. Такрорлаш ва умумлаштириш, кўникмаларни билиш каби дарс турларида оламни физик манзарасига асосланган дунёқарашини шакллантириш воситаларида фикрлаш усулидан фойдаланилади. -ўтилган мавзуларни тахлил қилиш; -оламни физик манзараси атрофига барча физикани бўлимларига оид ғояларни бирлаш- тириш ва тизимлаштириш; -умумлаштирилган дарс мабойнида мавзуга оид билимларни интеграциялаштириш; -дарснинг охирида куникма, маҳорат ва билимларни тизимлаштириш. Бундай дарс турларида қўлланилган ақлий метод қатнашувчиларда дарсликдаги мавзу- ларни умумлаштиришни шакллантиришга ёрдам беради. Ўқитувчи дарсликка оид мавзуларни ўқувчилар онгида умумлаштиришни ривожланти- ради, ўқувчилар эса фикрлаш проссеси орқали берилган топшириқни бажарадилар. Дарслик мавзуларини тизимлаштириш орқали эса қатнашувчиларда аниқ обьектни си- стемани бир бўлаги эканлиги ва оламни физик манзараси сифатида қарашга йўналтиради. Ўқитувчи оламнинг физик манзарасининг даслабки фалсафий ғояларини айтиб туради. 120 17 Ўқувчилар жадвални олган билимларини фикрлаш усули орқали тўлдиради Дастлабки фалсафий ғоялар Оламнинг физик манзараси Асосий тушунчалар Асосий принциплар Бу жадвални ўқувчилар ақлий фикрлаш усули орқали тўлдиришади. Ушбу ўқитиш усули орқали ўқувчиларда оламни физик манзарасини тушунчаларини юқори даражада ўзлаштиришларига ва оламни физик манзарасини ташкил қилган эле- ментлари орқали ўқувчиларда илмий дунёқарашларни шакллантириш мумкинлигини кўришимиз мумкин экан. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 1. Бабенко.О.Ю. Организация исследовательской деятельности обучающихся по физике в средном школе .Вестник Московского государственного областного унверситета. Серия Педагогика 2017. 2. КрутецкийВ.А Основы педагогической психологии (текс) В.А.Крутецкий –М.Педагогика 1976. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling