Маълумотлардан фойдаланиш учун рухсатсиз тизимга киришдан ҳимоя қилиш учун талаблар, шу жумладан буюртмачи соҳасида амалдаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаб
АТ-нинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ташкилий чоралар ва дастурий-техник воситалар томонидан амалга ошириладиган ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг қуйи тизими томонидан амалга оширилиши керак. Aхборот хавфсизлиги қуйи тизими Тизимнинг ҳар бир объектида амалга оширилиши керак ва керакли маълумотларни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлай олиши имкони бўлиши талаб этилади.
Маълумотлардан фойдаланиш учун рухсатсиз тизимга киришдан ҳимоя қилиш учун талаблари лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида ишлаб чиқилади.
АТ назорат қилиб қабул қилиб олишни тартиби
Назорат қилиб тизимни қабул қилиш ГОСТ 34.603-92 «Aхборот технологиялари. Aвтоматлаштирилган тизимларнинг синов турлари»га асосан ташкил этилиши керак.
Тизим ва унинг таркибий қисмлари турлари, хажми, қамрови ва синов усуллари
Қуйитизимнинг турлари, таркиби, ҳажми ва синов усуллари ишчи ҳужжатларнинг бир қисми сифатида ишлаб чиқилади ва АТ дастурида ва синов методологиясида кўрсатилиши керак.
Босқичлар бўйича ишларни қабул қилишнинг умумий талаблари
Ишларни қабул қилиш, тизимни яратиш учун тузилган шартномага илова қилинган иш дастури ва жадвалига мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади.
Қабул қилиш буюртмачининг ва пудратчининг вакилларини ўз ичига олган комиссия томонидан амалга оширилади. Қабул натижалари бўйича қабул комиссиясининг далолатномаси имзоланади.
Ушбу иш доирасида яратилган барча дастурий маҳсулотлар (сотиб олинганлардан ташқари) тайёр модуллар кўринишида ҳам, стандарт электрон ташувчи мосламасида (масалан, компакт-дискда) электрон кўринишда Буюртмачига тақдим этиладиган манба кодлари кўринишида топширилиши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |