Материалшунослик
ГАЗЛАНГАН ИЧИМЛИКЛАР УЧУН ҚАДОҚ
Download 0.64 Mb.
|
1-маъруза
ГАЗЛАНГАН ИЧИМЛИКЛАР УЧУН ҚАДОҚ
МУА Газланган салқин ичимликларни сақлаш учун қадоқлар материалига қизиқарли талаблар қўйилади: (1) У босим остидаги CO2 ни чиқариб юбормаслиги керак; (2) Захарли моддаларсиз, суюқликка таъсирсиз, иложи борича қайта ишлашга яроқли; (3) Суюқлик билан тўлдирилган қадоқ етарлича мустахкам бўлиши, бир неча метр баландликдан ташланганда парчаланмаслиги керак; (4) Қадоқ тайёрлаш технологияси ва материал таннархи қиммат бўлмаслиги лозим; (5) Агар маҳсулот аввалдан шаффоф бўлса, у сақлаш жараёнида оптик хоссаларини йўқотмаслиги лозим; (6) Махсулот турли рангларга бўялиши ёки унга декоратив ёрлиқлар ёпиштириш имкони бўлиши керак. Газланган салқин ичимликларни сақлаш учун қадоқ тайёрлашда уч турдаги барча асосий материаллар ишлатилади – металл (алюминий), керамика (шиша) ва полимер (полиэфир) бу бобнинг бошида суратда кўрсатилган. Ушбу барча материаллар захарли моддалардан холи ва суюқлик билан ўзаро таъсирга эга бўлмаслиги керак. Барча материалларнинг афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Масалан, алюмин қотишмалар етарлича мустахкам (аммо махсулот осон пачоқланади), деворларидан газ ўтмайди, материал ортиқча қийинчиликларсиз қайта ишланади, ичимликни совутиш осон, ёрлиқлар махсулот юзасига осон елимланади. Бироқ алюмин қадоқлар шаффоф эмас ва ишлаб чиқариш учун жуда ҳам қиммат. Шиша аъло даражадаги материал, газ диффузиясига қаршилик кўрсата олувчи, осон қайта ишланувчи ва нисбатан арзон материал. Фақатгина шиша мўрт, куч натижасида осон синувчан ва бундан ташқари, шиша идишлар етарлича оғир. Пластик етарли даражада мустаҳкамликка эга, бутунлигича оптик шаффоф бўлиши ҳам мумкин. Енгил ва қиммат бўлмаган материал. Аммо CO2 чиқариб юбориш бўйича у алюмин ва шишадан сезиларли даражада ортда қолади. Аниқланишича алюмин ва шиша қадоқларда сақланган ичимликлар бир неча йил давомида кучли газланганлигича қолади бу вақтда икки литрли пластмас қадоқдаги газ бир неча ойда бутунлигича учиб кетади. КОМПОЗИТЛАР Композитларга икки ёки ундан кўп турли синфларга оид бошқа материалларнинг бирикмалари киради, булар металл, керамика, полимер бўлиши ҳам мумкин. Композитларни яратишдан мақсад турли материалларнинг таркибий бирикмасига эришиш, бундан ташқари, оптимал бирикма характеристикасини таъминлашдан иборат эди. Маълумки, катта миқдордаги турли композитлар металлар, керамика ва полимерлар аралашмасидан олинган. Бундан ташқари, айрим таъбиий материаллар композитларни ўзида акс эттиради масалан, дарахт ва суяк. Аммо бу ерда келтирилган кўпгина композитлар синтетик материаллардан олинган материаллар ҳисобланади. Энг машҳур ва барчага таниш композицион материаллардан бири бу шишали толадир. Ушбу материал одатда, эпоксид ёки полиэфир қатронларда полимер матрицага жойлаштирилган калта шишали толаларни ўзида акс эттиради. Шиша толалар юқори мустаҳкамлик ва қаттиқликка эга, аммо улар мўрт. Бир вақтнинг ўзида полимер матрицалар юмшоқ аммо унинг мустаҳкамлиги паст. Кўрсатилган моддалар бирикмаси мустаҳкамлиги юқори ва қаттиқ материал олинишига олиб келади (1.4 ва 1.5-расм) шунга қарамасдан етарлича эгилувчанлик ва мослашувчанликка эга бўлади. Технологик муҳим композитга яна бир мисол углепластикдир – углерод толалар билан арматураланган полимер (CFRP). Ушбу материал-ларда полимер матрицага углерод толалар ҳалал беради. Бу турдаги материаллар шиша толага нисбатан қаттиқ ва мустаҳкамдир (1.4 ва 1.5-расм) аммо бир вақтнинг ўзида анчайин қиммат. Углепластиклар аэрокосмик техникада қўлланилади шунингдек, юқори сифатли спорт анжомлари тайёрлашда масалан, велосипед, гольф учун клюшка, теннис ракеткаси, чанғи ва сновборд ясашда ишлатилади. Ушбу материаллар хоссаси ҳақида муҳокама қиламиз. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling