Материалшунослик
ЯНГИ МАТЕРИАЛЛАР ЯРАТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ
Download 0.64 Mb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
ЯНГИ МАТЕРИАЛЛАР ЯРАТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ
Сўнгги йилларда материалшунослик ва материалларни қўллаш технологияси соҳаларидаги эришилган катта ютуқларга қарамасдан ҳали ҳам янада тугал ва ихтисослашган материалларни яратиш, бундан ташқари, бундай материалларни ишлаб чиқариш ва уларнинг ташқи муҳитга таъсири орасидаги боғлиқликни баҳолаш зарурияти сақланиб қолмоқда. Шу сабабли ушбу савол юзасидан соҳадаги мавжуд янгиликларни таърифлаш учун бир қанча фикрларни келтириб ўтиш зарур. Ядро энергетикаси келажак учун катта ваъдалар бермоқда, аммо бу ерда барча босқичларда зарур янги материалларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ кўп сонли камчиликлар мавжудлигича қолмоқда буларга мисол тариқасида радиоактив чиқиндиларни сақлаш, реактордаги ёнилғи жойлаш тизимларини келтириш мумкин. Энергия бўйича катта ҳаражатлар уни ташиш билан боғлиқ. Ташувчи ускуналар (автомобиллар, самолётлар, поездлар ва бошқалар) вазнини камайтириш, двигатель ишлаганда ҳароратниг ошиши энергия истеъмолининг ошишига хизмат қилади. Бунинг учун юқори ҳарорат муҳитида ишлай оладиган материалларга тенглашувчи юқори кучли енгил мухандислик материалларини яратиш талаб этилади. Умумэътироф этилган янги иқтисодий асосларга эга энергия манбалари бундан ташқари, фойдаланишда янада самарали манбалар мавжуд. Шубхасиз керакли хусусиятларга эга материаллар ушбу йўналишни ривожлантиришда катта ўрин эгаллайди. Масалан, қуёш энергиясини электр токига тўғри ўзгартириш имконияти намойиш этилган эди. Ҳозирги вақтда қуёш батареялари мураккаб ва қиммат ускуна ҳисобланади. Шубхасиз қуёш энергиясидан фойдаланиш учун янада самаралироқ, нисбатан арзон янги технологик материаллар яратилиши зарур. Энергияни ўзгартириш технологиясидаги яна бир яхши наъмуна бўлиб водород ёнилғили элементлар хизмат қилади. Бундан ташқари, уларнинг фойдали томони ташқи муҳитни ифлослантирмайди. Бугунги кунда ушбу технологиялар электрон қурилмаларда ишлатилиши аста секин бошланмоқда. Истиқболда бундай элементлар автомобилларнинг кучланиш ускуналарида қўлланилиши мумкин. Янада яхшироқ ёқилғи элементлари яратиш учун янги материаллар зарур, водород ишлаб чиқариш учун эса янги катализаторлар керак. Ташқи муҳит сифатининг талаб этилаётган даражада тутиб турилиши учун сув ва ҳавонинг таркиби доимо назорат қилиниши керак. Ифлосланиш даражасини назорат қилиш учун турли материаллардан фойдаланилади. Бундан ташқари, ташқи муҳит ифлосланишини камайтириш мақсадида материалларни тозалаш ва қайта ишлаш усулларини янада ривожлантириш зарур. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда табиатга, инсониятга камроқ зарар етказиш ва чиқиндилар чиқаришни камайтириш масаласиниолға суриш зарур. Айрим материалларни ишлаб чиқаришда заҳарли моддалар ажралиб чиқишини бунинг натижасида экологияга бундай чиқиндиларни чиқаришдан етадиган зарарни ҳам ҳисобга олишимиз керак. Биз томондан фойдаланилаётган кўпгина материаллар қайта тикланмас ресурслар, тўлдириб бўлмас манбалардан олинади. Масалан, полимерларга ва айрим металларга бирламчи хомашё сифатида нефт ишлатилади. Ушбу заҳиралар аста секин тугамоқда. Бундан қуйидаги эҳтиёжлар юзага келади: 1. Ушбу манбаларнинг янги заҳираларини топиш; 2. Атроф муҳитга камроқ зарар етказувчи мавжуд таркибли материалларни ўрнини босувчи янги материалларни яратиш; 3. Қайта ишлаш жараёни ролини кучайтириш ва алоҳида қайта ишлашнинг янги тизимларини яратиш. Бунинг натижасида нафақат ишлаб чиқаришни иқтисодий баҳолаш балки экологик омилларнинг энг асосийси материалнинг ҳаётий давомийлигини “бешикдан то қабргача” ва бутун ишлаб чиқариш жараёнини аниқлаш лозим. Олим ва мухандисларнинг экологик ва ижтимоий жиҳатлардан ташқари материалшунослик билан боғлиқ ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида тутган ўрни 20 бўлимда батафсил кўриб чиқилади. Назорат саволлари Материалшунослик ва материалларни ўрганиш нима учун керак? Материалшунослик фанидаги керакли материалларни қўлланилиш технологиясини ўрганиш нима учун зарур. Прогрессив материалларга қандай материаллар киради. Янги металл ва нометалл материаллар яратишнинг истиқболларини изоҳланг. Янги материаллар яратишнинг зарурлигини изоҳланг. Замонавий янги материалларнинг ва наноматериалларнинг қўлланилиш жойларини тушунтиринг. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling