Материалшунослик
Download 0.64 Mb.
|
1-маъруза
1.9-расм. Алюмин оксидидан тайёрланган учта ингичка дисклар сурати.
Ушбу 1.9-расмда алюмин оксидидан тайёрланган учта ингичка дисклар сурати келтирилган. Дисклар ёзув бетига уларнинг оптик хоссаларини фарқлаш учун жойлаштирилган. Чапдаги диск - шаффоф (у ўзига тушаётган нурнинг ҳаммасини ўтказади). Марказдаги диск - ярим шаффоф. Бу шуни англатадики, у тушаётган нурни қисман қайтаради. Ўнгдаги диск - бутунлай шаффоф эмас. Унга тушаётган нур оқими қайтарилади. Оптик характердаги кўрсатилган фарқлар диск тайёрлаш учун белгиланган технологияда ишлатилувчи материал таркибининг тадқиқ қилиш натижаси ҳисобланади. Намуналарни Р.А.Lessing тайёрлаган булиб, суръатлар эса S.Tanne га тегишлидир. Бутун қўлланмада биз кўрсатиб ўтаётган тўртта компонент, махсулот тузилиши, унинг ишлаб чиқарилиши, белгиланган материалларнинг ишлатилиши каби боғлиқликларга алоҳида эътибор қаратамиз. Материалшуносликда келтирилган тўртта хосса – қайта ишлаш технологияси, таркиб, тузилиш ва фойдаланиш коэффициенти орасидаги боғлиқликни акс эттириш учун 1.2-расмда учта ингичка дисклар сурати келтирилган. Кўриниб турибдики, ушбу учта дискнинг оптик хоссаси (нур ўтказувчанлиги) турлича. Чап тарафда жойлаштирилган диск жуда ҳам шаффоф (унга йўналтирилган нур оқими тўлалигича дискдан ўтади). Шу вақтнинг ўзида марказдаги диск – ярим шаффоф, ўнг тарафдагиси – умуман шаффоф эмас. Учала дискнинг бари бир хил алюминий оксиди материалидан тайёрланган. Фақатгина чапдаги намуна биз монокристалл деб атовчи материалдан тайёрланган шу сабабли, ушбу хосса унинг шаффофлигини таъминлайди. Марказдаги диск кўпгина майда монокристаллардан тайёрланган ва бир бутун қилиб йиғилган. Майда кристаллар орасидаги чегара ёзув бетидаги нур оқимининг бир қисмини ўтказади. Бундан кўриниб турибдики, ушбу диск жилосиз ёки ярим шаффоф бўлади ва ниҳоят ўнг тарафда кўрсатилган наъмуна ҳам катта бўлмаган кристаллардан тайёрланган, аммо унда катта миқдорда бўшлиқ ва ғоваклар мавжуд. Ушбу ғоваклар жадал равишда нурни тарқатади айнан шу боис, диск шаффофлигини йўқотади. Шу сабабли, кристаллар ва тешиклар чегараси орқали аниқланувчи материал шаффофлиги келтирилган уч хил намунада турличадир. Бундан ташқари, ушбу уч хил намуна турли технологияларда тайёрланган. Натижада дискларнинг фойдаланиш характеристикаси, материалнинг оптик хоссаларига кўра ишлаш шароитини аниқлаш бўйича улар турлича бўлади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling