Материалшунослик
КЕЛАЖАК МАТЕРИАЛЛАРИ “АҚЛЛИ МАТЕРИАЛЛАР”
Download 0.64 Mb.
|
1-маъруза
КЕЛАЖАК МАТЕРИАЛЛАРИ “АҚЛЛИ МАТЕРИАЛЛАР”
“Ақлли” ёки (интеллектуал) материаллар деб кўпгина замонавий технологияларга таъсир этувчи сунъий ҳолда ишлаб чиқарилган янги моддалар гуруҳига айтилади. “Ақлли” тарифи ушбу материалларга ташқи таъсир ўзгаришларини сезиши ва белгиланган ҳолда ўзгаришларни бартараф этиши, тирик организмларнинг сифатлари мавжудлиги учун қўлланилади. “Ақлли” материаллар тушунчаси яна одатий моддалар ва “ақлли” моддалардан тузилган мураккаб тизимлар учун ҳам кенг тарқалган. Ақлли материаллар (ёки тизим) учун компонент сифатида айрим турдаги датчиклар ишлатилади (кирувчи тўлқинларни аниқловчи) бундан ташқари, ижрочи тизимлар (активаторлар) қурилмага мослашиши учун жавобгар вазифасида қўлланилади. Охиргилари ҳарорат ўзгариши, ёруғликнинг жадаллиги, магнит ва электр майдон кучланишига жавобан механик хоссалар, шахсий частоталар жойлашуви ва қолипларни ўзгартириш учун ишлатилади. Активаторлар сифатида тўрт турдаги материаллар ишлатилади: қолипни ўзгартирувчи қотишмалар, керамиканинг пезоэлектрик турлари, магнит стрикцион материаллар ва электрореологик – электромагнит суюқликлар. “Хотира”ли қотишмалар – деб ҳарорат ўзгарганда деформациядан кейин ҳам ўзининг аввалги ҳолатига қайтувчи металларга айтилади. (“Қизиқарли маълумотлар”га қаралсин). Керамиканинг пезоэлектрик турлари - электр майдон (ёки кучланиш) даги ўзгаришларга жавобан улар кенгаяди ёки сиқилади, агарда уларнинг ўлчамлари ўзгарса, натижада электр тўлқинлари кучайиши юзага келади.. Магнит стрикцион материаллар пезоэлектриклар реакцияси билан бир хил, аммо магнит майдон реакциясини ўзгартириш имкони мавжуд. Электрореологик ва магнитореологик суюқликлар бу электр ва магнит майдон ўзгаришларига жавобан қовушқоқликнинг катта ўзгаришларига чидамлилик муҳитидир. Датчиклар сифатида қўлланилувчи материаллар, қурилмалар оптик тола, пезоэлектриклар (улар сирасига айрим полимерлар киради) ва микроэлектромеханик қурилмалар, MEMS аббревиатуралари киради. “Ақлли” қурилмалар мисолига вертолётларда парраклар айлангандаги шовқинни пасайтирувчи тизимни келтириш мумкин. Пезоэлектрик датчиклар парракларга ўрнатилади ва улар деформация натижасида кучланишни кузатади: тўлқин ушбу датчиклар орқали ишловчи механизмга узатилади ва компьютер ёрдамида “антишовқин” юзага келади, вертолёт парраклари ишлашидан юзага келган шовқин камаяди. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling