Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1428142
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
11-мавзу

Гуруҳий нормалар. Гуруҳий норма - айни жамоа аъзолари ўртасидаги 
муносабатларни маълум тартибга солиб турувчи ёзилмаган, лекин, унга 
амал қилиниши лозим бўлган қоидадир. Гуруҳий нормалар ушбу жамоада 
нимани қилиш мумкину, нимани эса мумкин эмас, нима ёмону, нима яхши 
каби талабларни амалда қўллайди. Гуруҳий нормалар орқали ҳар бир ходим 
ўзидан жамоа нимани кутаётганини, қандай ишни ва қай тарзда бажариши 
лозимлиги ҳақида маълумот олиб туради. 
Гуруҳ ривожланиши давомида ундаги нормалар ўзгариб бориши мумкин, 
ва таъкидлаш жоизки янги, шунингдек, мураккаб вазиятларда бу ҳолат ёрқин 
намоён бўлади. Лекин, нормалар ҳамма аъзолар томонидан бир хил 
тушунилмагунча ва қабул қилинмагунча жамоа фаоллиги сезилмайди. 
Ташкилот гуруҳи ҳаётида амал қилувчи нормаларни икки турга бўлиш 
мумкин: 
1. Раҳбарият томонидан киритилган нормалар; 
2. Гуруҳ томонидан киритилган нормалар. 
Биринчи тур нормаларнинг жамоа аъзолари томонидан қабул қилиниши 
раҳбар ва ходимлар ўртасида шаклланган муносабатларга боғлиқ. Бу 
муносабатлар илиқ бўлса ва раҳбар жамоа томонидан тан олиниб, ҳурмат-
эътиборга эга бўлса, ходимлар раҳбар томонидан киритилган нормаларга 
риоя қиладилар. Афсуски, ҳаётда бунинг аксини ҳам кузатамиз. 
Гуруҳ томонидан ўрнатилган нормалар анча мустаҳкам бўлиб, ходимлар бу 
нормаларни ҳимоя қилади ва уларнинг амалдаги ҳаракатини ҳар қандай йўл билан 
таъминлашга интиладилар. 
Шунинг 
учун 
раҳбарнинг 
бошқарув 
маҳоратларидан бири — ўзи таклиф этмоқчи бўлган нормаларни гуруҳ томонидан 
таклиф эташ шаклига эришишдир. 
Гуруҳ амал қилувчи нормаларнинг бир қатор ижобий кўриниши мавжуд: 
1. Гуруҳий нормалар у ёки бу жамоада ходимнинг ўзини қандай тутиши 
кераклиги ҳақида маълумот беради, гуруҳ тузилмасининг турли поғоналаридаги 
ходимлар хулқига аниқлик киритади, нимага бирламчи эътиборни қаратиш 
кераклиги ва қандай қадриятлар жамоа учун муҳимлигини билдириб туради. 
Гуруҳ ички нормаларини билиш унинг ҳаётини тартибга солинган тарзда идрок 
этиш имконини яратади. Одатда илғор компаниялар негизида шундай 
меъёрий хулқ андозалари мавжуд, ва улар «Ташкилий хулқ кодекслари», 
«Хизмат мулоқоти қоидалари» каби мажмуаларда акс этган. 



2. Нормалар 
гуруҳий 
ва 
индивидуал 
хатти-ҳаракатларни 
ўзаро 
мувофиқлаштиради. Гуруҳда қабул қилинган нормалар ёрдамида биз ҳар қандай 
вазиятда жамоа ҳаётига зид бўлмаган тўғри йўлни топа оламиз. Одатда ташкилотга 
янги ходимнинг келиши ва мослашув босқичининг тўлақонли ўтиши, унинг гуруҳ 
нормаларини тез илғаб олиши ва қабул қилиши орқали амалга ошади. Раҳбарият 
бу жараённинг самарали ва бенуқсон ўтишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Бу 
тадбирга алоқадор фикрлар китобнинг «Ходимлар адаптацияси» бўлимида 
батафсил баён этилган. 
3. Ходимнинг гуруҳий нормаларни яхши билиши ва уларга риоя қилиши, 
унга руҳий сокинлик, ўз кучига ишонч ва жамоа билан якдиллик ҳиссини 
бағишлайди, ўз меҳнатидан қониқиши учун асос бўлади. 
Шу билан бирга гуруҳий нормаларнинг салбий томонини ҳам кўрсатиб ўтиш 
зарур. Шуни ёдда тутиш керакки, кўп ҳолларда ташкилотда турли нормаларни 
қадрловчи икки ёки ундан ортиқ гуруҳлар пайдо бўлиши ва улар орасида айнан 
нормалар устунлиги йўлида зиддиятли муносабатлар келиб чиқиши кузатилади. 
Баъзи пайтларда ходим у ёки бу нормадан норози бўлишига қарамай унга риоя 
қилишга мажбурлиги қониқмаслик ва руҳий зўриқишни юзага келтиради. Шу 
муносабат билан ташкилотда расман қабул қилинаётган қонун-қоидалар иложи 
борича ходимлар фикрини инобатга олиш орқали турли эҳтиёж ва манфаатлар 
билан уйғунлаштирилиши муҳимдир. Баъзан жамоада бирон-бир қоидага бўлган 
эътироз, уни қабул қилиш чоғида ходимнинг фикри инобатга олинмаганлиги 
туфайли ҳам содир бўлиши мумкин. Ташкилот ҳаётида учраб турадиган «ички 
туғён»нинг асосий моҳияти ана шундадир. 
Умуман олганда гуруҳий нормаларга риоя қилишнинг икки шаклини 
шарҳлаш мумкин. Биринчиси, фаолиятдаги, хатти-ҳаракатлардаги мувофиқлик. 
Иш кийимининг бир хиллиги, ўзаро ва мижозларга мулозамат, вақт аниқлиги, 
раҳбарият билан расмий муносабат ва умуман хулқ кодексига риоя этиш. Иккинчи 
шакл кўпроқ ходимнинг қадриятлари тизими, дунёқараши ва эътиқоди билан 
боғлиқ. Шу жиҳатдан олганда, ҳамфикр ва ҳаммаслак ходимлар туфайли меҳнат 
муваффақияти амалга ошади, мақсад йўлидаги уринишлари ғалаба қилади. 
Минг афсус, шахсий манфаат туфайли «ягона қолип» мисолида фикрлаш
воқеликка муносабат эса ташкилот ривожига путур етказиши турган гап. 
Шу мазмунда машҳур IВМ компаниясининг вице-президенти айтган 
гапларни эслаш ўринлидир: «Ҳар бир компания бошқаруви ўз ички танқидчисига 
муҳтождир ва раҳбариятнинг кўзи ёғ босмаслиги, ўз иш шаклини 
йўқотмаслиги ва хушомадларга берилиб қетмаслиги учун доимо ўз танқидчисига 
эга бўлиш керак». Албатта, айтилган бешафқат сўзлар ҳар қандай раҳбарга ҳам 
ёқиши қийин. Аммо, ривожланиш йўлини танлаган раҳбар янгилик тарафдори 
бўлган жамоа қиёфасидаги ижодий кучга мухтождир. Бунга «IВМ» ва шунга 
ўхшаш илғор компаниялар далил бўла олади. Гуруҳий нормаларга ҳар хил ходим 
ҳар хил муносабатда бўлади. Баъзи бир ходим бундай меъёрдаги хулқ шаклларини 
тез қабул қилса, бошқалари уни қабул қилишлари учун маълум вақт ва махсус 
тадбирларни жорий этишга тўғри келади. Гуруҳий нормаларга берилиш ҳодисаси 
психология фанида конформлик деб аталади ва бу ибора алоҳида шахс фикрининг 
гуруҳ аъзолари қарашлари билан уйғунлашишини англатади. 



Конформлик ҳодисасида шахс, ўзининг жавобини гуруҳ аъзолари фикрига 
мослаштиради. Аниқланишича, бир сафар тажрибада қатнашаётган 25% 
иштирокчилар ўзларининг бирламчи фикрларидан шубҳаланиб, гуруҳнинг 
бошқа аъзолари маъқул топган жавобни қабул қилганлар. Гуруҳнинг бундай ички 
қонуниятини англаш, жамоада конформликка мойил ва номойил шахсларни 
ажрата олиш раҳбар учун жуда кўл келади. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling