Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гуруҳ мақсадлари.
Ижтимоий назорат. Одатда инсон ўз хулқини ўзи хоҳлаганича амалга
оширолмайди. У хоҳласин-хоҳламасин жамият томонидан қўйилган маълум талабларга риоя этиб яшаши шарт. Ҳар қандай инсон улғайиши давомида турли гуруҳ ва жамоаларга аъзо бўлиб боради. Бу гуруҳлар эса нафақат ўзининг мақсади, балки ички қоидалари билан ҳам бир-биридан фарқ қилиб туради. Демак, ҳар қандай гуруҳда, у ёки бу ички қоидалар, нормалар мажмуаси ҳукм суради. Одатда, меҳнат жамоаларида бу нормалар расмий тан олинган ва ҳатто ёзма шаклда ҳам баён этилган. Баъзи бир норасмий гуруҳларда эса «ёзилмаган» лекин, назардаги қоидалар ҳукм суради. Хатти- ҳаракатни чеклаш борасидаги мавжуд гуруҳий қоидалар, нормалар эса ижтимоий назоратнинг асосий моҳиятини ташкил этади. Жамоада ўрнатилган чеклашлар асосида хатти-ҳаракат ёки хулқ андозаси шаклланади. Бундай андозанинг жамоада мавжудлиги ва уни қай тарзда ифодаланиши кўп жиҳатдан амал қилиш самарадорлигини белгилайди. Масалан, меҳнат жамоасидаги хулқ кодекслари қанчалик аниқ ва равон баён этилган бўлса, ходимнинг унга риоя қилиш эҳтимоли шунчалик ошади. 5 Гуруҳ мақсадлари. Гуруҳ мақсадларига тезкор ва унумли эришиш, ушбу мақсадларнинг гуруҳ аъзолари томонидан қабул қилинишига боғлиқ. Маъмурият ташкилот моҳиятини ифодаловчи тадбирлар ишлаб чиқар экан, кўпинча ходимлар бу тадбирлар долзарб ва муҳим муаммоларни ҳал этишга қаратилганлигидан, ҳаттоки шубҳаланмайдилар. Лекин, раҳбарнинг бу соҳадаги асосий вазифаларидан бири - гуруҳий тадбирларни ходимларнинг шахсий манфаатлари билан мувофиклаштиришдан иборатдир. Бунинг учун у ходимларни рағбатлантириш, мотивациялаш шартларини яхши билиши лозим. Ҳар бир ходимнинг оилавий муҳити, яшаш шароити ва индивиудал- психологик хислатини ҳисобга олиш ушбу йўналишдаги муваффақиятни амалга ошишидаги асосий омилдир. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling