10
қилинади. Муносабатлар илиқлашади ва ўзаро ишонч, ёрдам
учун замин
яратилади. Жамоага мансублик кайфияти шакллана бошлайди ва гуруҳ мақсад
сари йўналишга имкон топади.
4. Ижро босқичи. Бу босқичда гуруҳ самарали фаолият олиб боради, тизим
ташкил топади, ўзаро муносабатлар мустаҳкамланади, ҳар бир ходимнинг
меҳнат
имконияти, шунингдек, қобилияти аён бўлади. Жамоа умуммақсад
йўлида ўзаро ёрдам қўлини чўзади ва ҳамкорлик негизида фаолият юритади. Шу
тарзда гуруҳ самарали функционал бирикмага айланиб боради.
5. Тугалланиш босқичи. Бу гуруҳ ривожланишининг якуний босқичи
бўлиб, лойиҳа устида олиб борилган фаолият тугайди, гуруҳнинг малакали
мутахассислари тарқалишади ёки янги жамоа ташкил топади.
Психологларнинг фикрича, агар жамоа бирон босқичдан
узил-кесил
шаклланиб ўтмаган бўлса, бу шаклланмаганлик жамоани доим безовта қилиб
туради. Гуруҳнинг самарали фаолияти кўп жиҳатдан мазкур босқичларда амалга
ошиши лозим бўлган гуруҳий динамикага оид вазифаларнинг қанчалик тўла-
тўкис адо этилганлигига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: