Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1428142
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
11-мавзу

Ташкилот маданияти. Ташкилотнинг қуйидаги асосий функциялари 
мавжуд: 
1. Ишлаб чиқариш. 
2. Жамоада амал қилувчи қадриятларни уйғунлаштириш 
3. Ташкилот миқёсидаги тарбиявий жараённи бошқариш, яъни жамият, 
меҳнат 
жамоаси 
мақсади 
ва 
ходимлар 
манфаатларини 
ўзаро 
мувофиқлаштириш йўлидаги фаолият. 
Таъкидлаб ўтилган иккинчи ва учинчи вазифаларни амалга 
оширишнинг объекгив асоси сифатида ташкилотнинг ижтимоий-маданий 
соҳаси иштирок этади. Айнан шу соҳа орқали барча манфаатдор 
томонларни жипслаш, ягона жамоа таркибида уларни аҳиллаштириш 
имконияти мавжуд. 
Маълумки, ташкилотнинг тизим сифатида самарали ва аниқ ишлаши, унда 
қабул қилинган ва амал қилувчи нормалар, аъана ва қарорлар ижроси билан 
белгиланади. Ташкилот ҳаётини бундай тарзда меъёрлаб турувчи бир қанча 
ҳолатлар мавжуд бўлиб, улар қаторига нормалар, жамоа қадриятлари, 
анъаналар, ташкилотнинг умумий мақсади ифодаланувчи миссия кабилар 
киради ва бу жиҳатлар ташкилот маданияти деб аталмиш ибора орқали 
мужассамлашади. 
Ташкилотда амал қиладиган меъёрий томонлар ходимлар томонидан кўр-
кўрона қабул қилинмай, балки уларнинг шахсий манфаатлари билан 
уйғунлашган бўлиши жуда муҳимдир. Бундай уйғунлашганлик инсонга хос 
бўлган баъзи бир маънавий жараёнларни ташкилот доирасига жорий этиш ва 
ташкилот миқёсида тахлил этиш имкониятини яратади. Шу муносабат 
билан ташкилот манфаатларида хизмат қилувчи ва амалга ошувчи устувор 
ахлоқий меъёрлар ушбу корхона маданиятини ташкил этади. 
Афсуски, ташкилот маданиятини таърифлашда ҳозирга қадар бир 
томонлама ёндошув кўп кузатилмоқда. Ташкилот маданияти шу жамоага хос 
қадрият, норма ва меъёрий жиҳатлардан иборат деб талқин этиш аксарият 
кўпчилик социологик ва менежмент ёндошувлари хусусиятидир.
Ташкилий маданият, корхонанинг асосий мақсадга эришиш йўлидаги 
барча куч ва имкониятларни ташкиллаштириш натижасидир. Ташкилий 
маданият умуммақсад йўлида ходимлар ва бўлинмалар орасида мутаносиб 
ҳаракатларни ташкил этиш шаклидир. Бундай тадбир эса ташкилот 
миқёсидаги ходимлар томонидан қабул қилинган қадриятлар, нормалар ва 


13 
анъаналарга асосланади. Ташкилий маданият қанчалик мукаммаллашган 
бўлса, корхона ўз мақсадига шунчалик тез ва самарали эришади. 
Ташкилий маданиятнинг асосий мазмуни, ташкилот миқёсида қабул 
қилинган меъёрий томонлар бўлибгина қолмай, балки бу нормаларнинг 
ходимлар томонидан англанганлиги ва қабул қилинганлиги ҳамдир. Бир сўз 
билан айтганда, ходимларнинг қадриятлари, ният ва интилишлари билан 
уйғунлашган ташкилотнинг меъёрий жиҳати ташкилот маданиятидир. 
Ҳозирга келиб, қатор адабиётларда бошқарув маданияти деган ибора ҳам 
қўлланиб келинаяпти. Бошқарув маданияти ташкилот маъмурияти томонидан 
амалга оширилувчи жараён бўлиб, у ташкилот маданиятидан фарқ қилади. 
Бошқарув маданияти раҳбарият ташаббуси ва хоҳиш-иродасидир, яъни 
бошқарув сиёсатининг бир жиҳатидир. Ташкилот маданияти эса шу сиёсатнинг 
ходимлар томонидан қабул қилинганлиги, шахсий қадриятлар ва хулқ-атвори 
даражасида уйғунлаштирилган ҳолатидир. 
Қадриятларни бошқариш ва жорий этиш фаолияти учта вазифани ечади: 
биринчи вазифа - ташкилот бўлимлари учун стратегик ва ҳар бир ходим учун 
аҳамиятли бўлган қадриятларни аниқлаш ва уларни ташкилот қадриятлари 
даражасида интеграциялаш; иккинчи вазифа - персонални бошқаришнинг 
режали сиёсати орқали корхона стратегиясига мос келувчи қадриятларни тарғиб 
этиш; учинчи вазифа - ташкилот самарали фаолиятига ҳалақит берувчи 
қадриятларни ўзгартириш. 
Кадрлар сиёсатидаги жиҳатлардан яна бири, корхона персоналининг 
ташкилотдаги бўлиб ўтаётган жараёнлар, воқеалар, нарса ва ҳодисаларга 
нисбатан яқдил, яъни умумий қарашнинг мавжудлигидир. Якдил қараш ўзаро 
фаолиятнинг умумий жиҳатларига бир хил муносабатда бўлишдир. 
Юқорида қайд этилган ташкилий-маданий томонлар, ташкилотнинг 
маънавий дунёсини ифодалайди ва инсон ресурслари салоҳиятини кучайтиришда 
асосий омил бўлиб иштирок этади. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling