Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташкилот миссияси.
Ҳамкорлик ва рақобат. Ходим жамоада ишлар экан, кўп ҳолларда ўз
хатти-ҳаракатини бошқалар билан мувофиқлаштириб боради ва бу жараён рақобат ёки ҳамкорлик тарзида ўтади. Ҳамкорлик ва рақобат қарама- қарши шакл касб этиб, маҳсулот кўрсаткичларида қисман яқин келсалар-да, ходимнинг ўз ишидан қониқиши ва маҳсулотнинг сифатида фарқ юзага келади. Ҳамкорлик ходимда, ўз ишидан кўпроқ қониқиш ҳиссини уйғотади, гуруҳ олдидаги вазифани ҳал қилишда унга сидқидиллик бахш этади. Агар, меҳнат якка тартибда бажарилса, бир ходимнинг фаолияти бошқаларга боғлиқ бўлмаса, у ҳолда рақобатга асосланган муносабатнинг салбий оқибатлари камроқ кузатилади. Аммо, жамоа бир маҳсулот ўстида гуруҳий тарзда фаолият юритса, бир ходимнинг ишлаш меъёри ва меҳнат сифати, умумий маҳсулотда ўз аксини топса, бунда ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш зарур. Рақобат вазиятида эса бир жамоада ишлаётган ходимлар орасида ким ўзарликдан келиб чиқувчи турли ғирромлик ва ёлғон каби салбий ҳодисалар кўзга ташланади. Ходимда ўз ишидан қониқмаслик ва жамоага бегоналик ҳисси уйғонади. Масалан, тажриба тариқасида бир жамоанинг меҳнат фаолияти, бошқаси билан таққосланган ва иш унумдорлигини ошириш керак дейилган бўлса, иккинчи жамоада эса, иш унумдорлиги ички рақобат орқали амалга оширилган ва ходимлар ўртасида мусобақа уюштирйлган. Натижада, биринчи гуруҳда меҳнат унумдорлиги кўпроқ бўлган ва ишдан қониқиш ҳисси ҳам иккинчи жамоага нисбатан афзаллиги аниқланган. Ташкилот миссияси. Кадрлар сиёсатидаги энг муҳим жиҳатлардан бири ушбу сиёсатда ташкилот қадриятлари, унинг юксак мақсади - миссиясининг мужассамлашганлигидир. Маълум маънода миссия - мукаммал ишланган, аниқ қадриятларга асосланган ташкилот фалсафасидир. Дунёдаги деярли барча иқгисодий тетик ва нуфузли ташкилотлар ўз миссияси орқали ифодаланувчи фалсафаси (мафкураси)га эга. Фикримизча, ташкилотдаги кадрлар сиёсатининг негизи айнан шу корхона миссиясига бориб тақалади ва шу сабабли ташкилот миссияси тушунчаси ҳақида батафсилроқ сўз юритмоқчимиз. 12 Миссия - ташкилотнинг ижтимоий фойдали томонини акс эттирувчи олий мақсад бўлиб, унда корхона ўзи кўз олдига келтирувчи энг олий ютуқ ифодаланади. Ташкилот миссияси аниқ ифодаланган ижтимоий эҳтиёжларга йўналган бўлиб, корхона бутун куч-ғайратини, шу йўналишдаги вазифаларни амалга оширишга сарфлайди. Менежмент соҳасидаги йирик арбобларнинг фикрича, муайян бизнесни ифодаловчи ва унинг аҳамиятлилигини белгиловчи энг юксак омил - маҳсулот ва хизматни истеъмол қилувчи мижоздир. Мижозни қониқтириш ҳар қандай бизнеснинг миссиясидир. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling