Ўзбекистонда таълим- тарбия жараёнини етакчи хорижий давлатлар тажрибаси асосида ислоҳ қилиш ва унинг амалий натижалари. (Жанубий Корея мисолида) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи доирасида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 20 га яқин учрашувлар ўтказилиб, тажриба алмашинуви, Ўзбекистонда экспериментал тарзда болалар боғчаларини очиш, биргаликда кадрлар тайёрлаш ва илмий изланишлар олиб бориш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича келишувларга эришилди. Кореянинг таълим тизимига кадрлар тайёрлашга ихтисослашган ва тасарруфида мактабгача таълим муассалари бўлган олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Санмёнг Университети, (Sangmyung University) ҳамда Чунг-Анг Университети (Chung-Ang University) билан аҳдли келишувлар имзоланди, шунингдек Чоннам Миллий Университети (Chonnam National University) билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Мактабгача таълим вазирлиги делегациясининг Корея Республикасига ташрифи давомида болаларнинг эрта ривожланиши ва мактабгача таълим тизими соҳасига ихтисослашган нуфузли илмий-тадқиқот институтлари билан учрашувлар ҳам ўтказилди. Жумладан, 2017 йилнинг 23 ноябрь куни Корея болалар парвариши ва мактабгача таълим масалаларини ўрганиш Институти (KICCE) билан аҳдли келишув имзоланди. Келишув доирасида Мактабгача таълим вазирлиги ва KICCE ҳамкорлигида қўшма тадқиқотлар ўтказилади, педагогик кадрларни тайёрлаш орқали тажриба алмашинувига қаратилган дастурлар амалга оширилади, семинарлар ва конференциялар ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида берилган топшириқлар ижросининг бориши кўриб чиқилди. Белгиланган вазифага мувофиқ, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини ўз ҳоҳишига кўра 10-синфда ўқишини давом эттириши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олиш ишлари тўғрисида муҳокама бўлиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |