Мавзу : Ўқитувчининг педагогик маҳорати


Download 144.42 Kb.
bet3/12
Sana27.12.2022
Hajmi144.42 Kb.
#1069009
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мавзу

Шунингдек, ватанимиз психолог олимларидан М. Г. Давлетшин, Э. Ғ. Ғозиев, В. М. Каримова, Ғ. Б. Шоумаров, Б. Р. Қодиров, Р. З. Гайнутдинов, А. М. Жабборов, В. А. Токарева, Ш. Р. Баротов, З. Т. Нишонова, Р. И. Суннатова, Н. С. Сафоев, Г. Бердиев, Б. Т. Гаппиров, С. Х. Жалилова, М. Қоплонова, М. М. Мавланов, Н. М. Мажидов, А. М. Машкуров, Н. Х. Мураталиева, Х. А. Рухиева, Ш. А. Эшметов, К. Б. Қодиров, Э. А. Хидиров ва бошқаларнинг олиб бораётган илмий изланишлари диққатга сазовордир.

Курсни тугатиш ишининг мақсади: педагог шахсидаги касбий муҳим сифатларни шаклланишига таъсир этувчи психологик омилларни аниқлаш ва ўрганиш.

Курсни тугатиш ишининг вазифалари:

1..Педагог шахсида касбий муҳим сифатларини шаклланиши муаммосини педагогик ва психология жиҳатдан ўрганилганлик даражасини аниқлаш бўйича илмий манбаларни таҳлил этиш.

2. Педагог шахсида касбий муҳим сифатларини шаклланишига таъсир этувчи психологик омилларни аниқлаш.

3. Педагог шахсида мулоқотчанлик ва ташкилотчилик қобилиятларини шаклланиш даражасини аниқлаш.

4. Ўқитувчи шахсидаги эмпатия қобилияти ва касбий йўналганлик ўртасидаги алоқадорликни асослаш.

5. Педагог шахсида касбий муҳим сифатларни ривожлантириш бўйича психологик тавсиялар ишлаб чиқиш.

Курсни тугатиш ишининг объекти: Термиз шаҳар 11 – мактабгача таълим муассасаси педагог- тарбиячилари.

Курсни тугатиш ишининг предмети: педагог шахсида касбий муҳим сифатларнинг намоён бўлишининг ўзига хослиги.

Курсни тугатиш ишининг методлари: кузатиш методи- мазкур метод ёрдамида педагогларининг таълим-тарбиявий фаолиятлари тизимли равишда кузатилиб уларга хос хусусиятларни педагогик – психологик жиҳатдан хулосалаш.

Курсни тугатиш ишининг илмий фарази: Педагог шахсидаги мулоқотчанлик, ташкилотчилик, эмпатия қобилиятларининг шаклланганлиги улардаги касбий-муҳим сифатларни белгиловчи омилларнинг мавжудлигининг эҳтимоли.

Курсни тугатиш ишининг илмий янгилиги: Педагог шахсида касбий муҳим сифатларни шаклланиши муаммосининг илмий-назарий ва методологик масалаларини илмий манбалар асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш.


Download 144.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling