Мавзу : Ўқитувчининг педагогик маҳорати


IV – (юқори) болалар билимини системали моделлаштириш жиҳати: - бунда ўқитувчи болаларда фан малакаларини шакллантиришнинг йўл-йўриқларини билиши


Download 144.42 Kb.
bet7/12
Sana27.12.2022
Hajmi144.42 Kb.
#1069009
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мавзу

IV – (юқори) болалар билимини системали моделлаштириш жиҳати: - бунда ўқитувчи болаларда фан малакаларини шакллантиришнинг йўл-йўриқларини билиши.

V – (энг юқори) моделлаштирилган тизимли фаолият ва болалар хулқ-атвори. Бунда педагог ўз фанини ўргатишдаги йўл-йўриқларни шундай эгаллайдики, натижада у бола эҳтиёжларида ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзига таълим бериш, ўз-ўзини ривожлантириш воситаси сифатида хизмат қилади.

Педагогнинг психологик хусусияти:

- Махсус шахсий.

- Хиссий-иродавийи.

- Объектив (Педагогнинг илмий тайёргарлиги).

- Субъектив (шахсий сифатлар) ўрганилган.

педагогнинг шахсий хислатлари таркибига қуйидагилар киради:

- болаларни яхши кўриш, уларни севиш;

- ақл-фаросатлилик;

- меҳнатсеварлик;

- жамоат ишларида фаоллик;

- камтаринлик;

- одамийлик, дилкашлик;

- уддабуронлик;

- ўз билимини оширишга интилиш.

Педагог касбига хос билими таркибига қуйидагилар киради:

- таълим ва тарбия жараёни моҳияти билан унинг мақсад ва вазифаларини тушуниши;

- психология асосларини, айниқса ёш психологияси ва педагогик психология асосларини билиши, этнопсихологик билимларни эгаллаши;

- ҳозирги замон педагогикаси асосларини билиши;

- ҳозирги замон педагогикасининг методологик асосларини эгаллаганлиги;

- боғча болаларининг психологик-педагогик хусусиятларини тушуниши;

- болаларга тарбиявий таъсир этишнинг самарадорлигини билиши;

- ота-оналар ва жамоатчилик билан олиб бориладиган тарбиявий ишларнинг мазмунини билиши.

Педагогнинг ўз касбига хос хислатлари таркибига қуйидагилар киради:

- педагогнинг кузатувчанлиги;

- ўз диққат-эътиборини тақсимлай олиши;

- педагогик фантазия (ҳаёл)нинг ривожланиши;

- ўзига танқидий муносабатда бўлиши;

- ўзини қўлга ола билиши, ўзини тута олиши;

- педагогик такт;


Download 144.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling