Ўқув режасига кўра, 10-синф ўқувчилари ҳафтада 5 кун умумтаълим фанларини ва 1 кун касбий фанларни ўрганиши белгиланди. Касб-ҳунар коллежларидан узоқ масофада жойлашган 2703 та мактаб учун 1103 та мактабда, 6956 мактаб учун эса 615 та коллежда ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди. Мактабларда 10-синф очилиши муносабати билан 22 минг ўқитувчига эҳтиёж юзага келади. Шуларнинг 9,5 минг нафари олий таълим муассасалари битирувчилари ҳисобидан, 13 минг нафари лицей ва коллежлар ўқитувчиларини жалб этиш ҳисобидан қоплаш режалаштирилди. Президентимиз мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхшилаш, энг илғор хорижий тажрибани ўрганиш, ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратиш масаласига тўхталиб ўтди. Болаларнинг қизиқиш ва интилишларини ҳисобга олган ҳолда, уларга мактабгача бўлган даврда ҳар томонлама пухта таълим ва тарбия бериш, дунёқарашини кенгайтириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, қалби ва онгига миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириб бориш, шу орқали уларни она Ватанга муҳаббат, покиза орзулар руҳида камол топтириш бугунги кундаги энг муҳим, энг долзарб масалалардан бири эканини таъкидлади. Зеро, фарзандларимизнинг мактабда қандай ўқиши, қандай юксак мақсадлар билан камол топиши кўп жиҳатдан уларнинг мактабгача таълим муассасасида оладиган тарбиясига боғлиқдир. Таълим – тарбия жараёнида педагогик фаолият ва унинг психологик асослари. Н.В. Кузьмина таърифига кўра, педагогик фаолиятнинг муҳим жиҳати – бу унинг маҳсулдорлигидир. У педагогик фаолият маҳсулдорлигининг 5 та тур даражасини ажратиб кўрсатган. Жумладан: I – (минимал) репродуктив жиҳати: - бунда педагог ўзи билган нарсаларни бошқаларга етказиб бера билиши. II – (қуйи) мослашган жиҳати: - бунда педагог ўз фикрларини аудиторияга ўзига хос жиҳатлари билан маълум қила олиши. III – (ўрта) локал моделлаштирилиш жиҳати: - бунда ўқитувчи фаннинг маълум бир бўлими бўйича болаларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш стратегиясини эгаллашлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |