Мавзу : Ўқитувчининг педагогик маҳорати


Download 144.42 Kb.
bet2/12
Sana27.12.2022
Hajmi144.42 Kb.
#1069009
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мавзу

Баркамол авлодни тарбиялаш масаласи учун жамиятнинг барча инсититутлари масъулдир. Айниқса, баркамол авлодни шакллантиришнинг амалиётини таъминлашда, бу борадаги илмий муаммоларнинг ечимини топиш, олға сурилган назарий хулоса ва тавсияларни таълим-тарбия амалиётига татбиқ этиш жамиятимизнинг ота-оналар, педагог-ўқитувчилари, узлуксиз таълим тизими олдига қўядиган давлат буюртмасини самарали бажарилиши гаровидир. Дарҳақиқат, ўқимишли, руҳан тетик, соғлом ва жисмонан бақувват кишиларгина истиқлол ва тараққиёт йўлини босиб ўта олади. Юқоридаги мулоҳазаларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, республикамизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг яратувчиси тарзида шаклланаётган ёш авлодни вояга етказиш, уларнинг замон талаблари даражасида билим олиши, шахс сифатида камол топиши, касб-ҳунар сирларини ўрганиши ва кундалик турмуш юмушларини ҳал этишга тайёргарлик масаласи асосий муаммолар тариқасида таълим жараёнининг кун тартибида турибди.

Замонавий педагогика ва психология фанларининг амалиётида шу нарса сезилмоқдаки, бўлажак педагог мутахассисларнинг касбий тайёргарлик мазмуни, шаклланган шахс модели ва ихтисослик фаолиятини таърифлаш меъёрларини ишлаб чиқиш, фаолият субъектининг касбий тасаввури ва тафаккурини ҳамда ўзини ўқитувчи сифатида англаб етишини тадқиқ қилиш масалаларига илмий жамоатчиликнинг эътибори янада ортмоқда. Педагог шахсида касбий муҳим сифатларни шаклланиши ўзига хослигини ўрганиш муаммога нисбатан ёнашишни талаб қилади.

Курсни тугатиш иши мавзусининг ўрганилганлик даражаси.

Таълим соҳасида фаолият юритаётган моҳир педагог мутахассисни тайёрлаш муаммоси ва унинг хусусиятларини ўрганиш юзасидан кўпгина педагог ва психологлар назарий ва амалий ишларни ўз методик ишларида кўрсатиб берганлар. Жумладан: Г.В.Акопов (олий таълимда ижтимоий психология бўйича), А.А.Вербицкий (олий таълимда ўқитишнинг фаол метод ва шакллари), А.Н.Леонтьев (таълимда мотивациянинг ўрни) ва бошқалар.

Педагог касбий онгнинг шаклланиши ва ривожланишининг психологик қонуниятлари (Г. В. Акопов, Ю. М. Забродин, И. А. Зимняя, Н. Д. Левитов, А. К. Маркова, К. К. Платонов, Е. И. Рогов, Е. С. Романова, Л. Д. Столяренко, М. К. Тутушкина, П. Д. Успенский, В. Д. Шадриков ва бошқалар); касбий ривожланиш ва касбий таълим тизимини такомиллаштириш ҳақида (А. А. Бодалев, Е. А. Климов, В. В. Петухов, А. И. Смирнов, Г. А. Урунтаева, В. Д. Шадриков ва бошқалар); касбий юксалишнинг психологик критериялари ҳақида (Е. А. Климов, А. К. Маркова, Л. М. Митина, В. Д. Шадриков ва бошқалар); ижтимоий-психологик таълимда шахснинг ижодий фаоллиги ҳақида (Л. П. Буева, И. В. Вачков, Ю. Н. Емельянов, Г. И. Марасанов, Л. А. Петровская, Н. В. Самоукина ва бошқалар); таълимни инсонпарварлик парадигмалари ҳақида (В. П. Бездухов, Ю. Н. Кулюткин, В. М. Минияров, Г. С. Сухобская ва бошқалар); таълимда шахсли-фаолиятли йўналиши ҳақида (А. К. Маркова, В. В. Сериков, И. С. Якиманская ва бошқалар); педагогнинг касбий тафаккури ҳақида (В. П. Андронов, С. Н. Архангельский, С. Г. Геллерштейн, Г. О. Глязер, Л. Д. Завалишина, И. Л. Колошина, Ю. К. Корнилов, А. И. Подольский ва бошқалар);


Download 144.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling