Мавзу : модда сарфи ва миқдорини ўлчаш режа : навои иссиклик електр станцияси хакида маълумот асосий маълумотлар ва таснифи
Download 1.23 Mb.
|
Hisobot Sarfni olchash
АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ТАСНИФИ
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ва ТЖАБТ самарадорлигини ошириш зарурлиги турли моддалар сарфи ва миқдорини аниқ ўлчаш масалаларини муваффақиятли ҳал этишни тақозо этади. Саноатда сарф ўлчаш тизимларининг қўлланиши сарфланаётган энергия элтувчиларини (сув, газ, буғ, ёнилғи) ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича кўпгина техник масалаларнинг ҳал қилинишини соддалаштиради, жараённинг энг мақбул режимини ишлаб чиқаришнинг аниқ шарт-шароитларига боғлиқ ҳолда тез аниқлашга имкон беради. Маҳсулотни ҳисобга олиш жараёнларида моддаларнинг сарфи ва миқдорини ўлчаш воситаларига жуда юқори аниқлик жиҳатидан катта талаблар қўйилади. Сарф ўлчаш учун ишлатиладиган асбоблар сарф ўлчагичлар деб аталади. Модданинг берилган канал кесими орқали вақт бирлиги ичида ўтган миқдори модда сарфи дейилади. Сарф ўлчайдиган асбоблар оний сарфни ўлчайди ва технологик режимлар (айниқса узлуксиз жараёнларда) ишининг барқарорлигини назорат қилишга, технологик жараённинг ўтишини ҳар бир онда автоматик равишда ростлашга ва режимни берилган йўналишда созлашга имкон беради. Модданинг ҳажмий сарфи л/с, м3/с, м3/соат, масса сарфи эса кг/с, кг/соат, т/соат ва ҳоказоларда ўлчанади. Асбоблар ҳисоблагичлар (интеграторлар) билан таъминланиши мумкин, унда бу асбоблар ҳисоблагичли сарф ўлчагичлар дейилади Модда миқдорини ўлчайдиган асбоблар ҳисоблагичлар деб аталади. Ҳисоблагичлар ўзларидан ўтган модда миқдорини исталган вақт (сутка, ой ва ҳоказо) мобайнида ўлчайди. Унинг миқдори ҳисоблагич кўрсаткичлари фарқи билан аниқланади. Модда миқдори ҳажмий (литр, м3) ёки масса (кг, т) бирликларида ифодаланади. Ҳисоблагичлар бевосита ўлчаш асбоблари бўлиб, уларнинг шкаласи бўйича олинган кўрсаткичлар қўшимча ҳисоблашни талаб қилмайди. Саноатда кенг тарқалган сарф ва миқдор ўлчагичлар ишлаш принципи ва тузилишларига кўра бир қанча гуруҳларга бўлинади. Ишлаб чиқаришда суюқлик, буғ ва газларнинг сарфини ўлчайдиган асбобларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади: 1) босим фарқи ўзгарувчан сарф ўлчагичлар; 2) босим фарқи ўзгармас сарф ўлчагичлар; 3) тезлик босими сарф ўлчагичлари; 4) ўзгарувчан сатҳли сарф ўлчагичлар; 5) индукцион сарф ўлчагичлар; 6) ультратовуш сарф ўлчагичлар; 7) калориметрик (иссиқлик) сарф ўлчагичлар; 8) ионли сарф ўлчагичлар. Ўлчанаётган модданинг турига кўра сарф ўлчагичлар сув, мазут ,буғ, газ ва ҳоказоларни ўлчагичларига бўлинади. Суюқлик ва газларнинг миқдорини ўлчайдиган ҳисоблагичлар қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади: 1) ҳажм ҳисоблагичлари; 2) тезлик ҳисоблагичлари; 3) вазн ҳисоблагичлари. Қуйида технологик жараёнларни назорат қилишда кенг тарқалган усуллар ва асбоблар кўриб чиқилган. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling