Мавзу : модда сарфи ва миқдорини ўлчаш режа : навои иссиклик електр станцияси хакида маълумот асосий маълумотлар ва таснифи


Download 1.23 Mb.
bet4/10
Sana09.06.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1470654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Hisobot Sarfni olchash

бу ерда, а – сарф коэффициенти, ε – кенгайиш коэффициенти, d – торайтириш қурилмаси тешигининг диаметри, ∆Р=Р12 – торайтириш қурилмасида ўлчанган босим фарқлари, ρ – модда зичлиги.
Кўпинча, сарфни қувур диаметри D оркали ифодалаш лозим бўлади. Унда «торайтириш қурилмаси модули» тушунчаси киритилади.
(3)
(1) ва (2) тенгламаларга m ни киритсак, амалда қуйидаги сарф тенгламасига эга бўламиз амалда тенгламаларини қуйидаги кўринишда ишлатиш мумкин:
(4)
(5)
(4) ва (5) тенгламалар сарфни асосий ҳисоблаш тенгламасидир. Уларни қўлланиб, торайтириш қурилмаларининг хисоби бажарилади ва босимлар фарқини ўлчашга мўлжалланга дифференциал манометрнинг параметрлари танланади. Асосий тенгламалардаги қийматлар қуйидаги бирликларда ифодаланади: D — мм; ∆Р — кгк/м2; ρ — кг/м3.
Сарфни ўлчашга мўлжалланган торайтириш қурилмаларини ҳисоблаш усули ва тартиби Давлат Стандартлар Комитети томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатда: «Газ ва суюқликлар сарфини стандарт торайтириш қурилмалари орқали ўлчаш қоидалари» (РД 50-213-80)да аниқланган.
Стандарт торайтириш қурилмаларига РД 50-213-80 қоидалари талабларини қаноатлантирувчи ва модда сарфини индивидуал даражасиз ўлчашда қўлланадиган диафрагмалар, соплолар, Вентури соплолари ва Вентури қувурлари киради.
1982 йилдан бошлаб «Газ ва суюқлик сарфини стандарт торайтирувчи қурилмалар РД 50-213-80 ёрдамида ўлчаш қоидалари» жорий этилди.
Торайтирувчи қурилмани танлашда қуйидаги мулоҳазалардан фойдаланиш зарур:
1) торайтирувчи қурилмаларда босимнинг йўқолиши қуйидаги кетма-кетликда ортиб боради: Вентури қувури, Вентури соплоси, сопло, диафрагма;
2) m ва ∆Р ларнинг бир хил қийматларида ва бошқа шарт-шароитларда сопло диафрагмага қараганда юқорироқ аниқликни (айниқса кичик m лар учун) таъминлайди;
3) торайтирувчи қурилма кириш профилининг ўзгариши ёки ифлосланиши фойдаланиш жараёнида диафрагманинг сарф коэффициентига кўпроқ таъсир этади.
Дифманометрнинг тури ва хили қуйидаги шартларга кўра танланади:

  1. дифманометр айни асбобни ишлатишга оид қўлланмада кўрсатилган муҳитларнинггина сарфини ўлчаш учун қўлланиши мумкин (агар дифманометр сезгир элементини узлуксиз ҳимоя қилинмаётган ёки ажратувчи идишлар қўлланмаётган бўлса);

  2. электр энергиядан фойдаланувчи дифмаиометр моc норматив ҳужжатлар талабини қондириши лозим;

  3. қувурдаги максимал иш босими торайтирувчи қурилма олдида дифманометр мўлжалланган максимал иш босимидан катта бўлмаслиги керак.

Асбобсозлик саноатида қуйидаги қатордаги босим фарқи чегараларига моc келадиган дифманометрлар чиқарилади: 10; 16; 25; 40; 63; 100; 160; 250; 400; 630; 1000; 1600; 2500; 4000; 6300; 10000; 16000 ва 25000 Па ҳамда 0,04; 0,063; 0,1; 016; 0,25; 0,4; ва 0,63 мПа. Дифманометрнинг юқориги ўлчаш чегараси берилган энг катта сарфга мос келиши керак.
Энг катта сарф қуйидаги каторга моc келиши зарур: 1,0; 1,25; 1,5; 2,0; 3,2; 4,0; 5,0; 6,3; 8,0; 10 ва ҳоказо.
БОСИМ ФАРҚЛАРИ ЎЗГАРМАС САРФ ЎЛЧАГИЧЛАР
Босим фарқлари ўзгармас сарф ўлчагичлар — ротаметрлар лабораторияларда ва саноатда кенг ишлатилиб, тоза ҳамда бироз ифлосланган бир жинсли суюқлик ва газларнинг сарфини ўлчашга мўлжалланган.
Асбобнинг ишлаш принципи ўлчанаётган муҳит оқимининг пастдан юқорига ўтишида конуссимон найча ичига жойлашган қалқовичнинг вертикал (тик) силжиш ҳолатига асосланган. Қалқовичнинг ҳолати ўзгариши билан қалқович ва конуссимон найча деворлари орасидаги ўтиш кесими ўзгаради, натижада ўтиш кесимидаги ўлчанаётган модда оқимининг тезлиги ҳам ўзгаради. Берилган муҳитнинг ҳар бир сарф катталигига қалоқовичнннг муайян ҳолати моc келади. Ротаметрлар босим фарқлари ўзгарувчан сарф ўлчагичларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга: ротаметрларнинг шкалалари тенг бўлинмали бўлиб, унча катта бўлмаган сарфларни ўлчашга имкон беради; босимнинг йўқолиши кичик ва у сарф катталигига боғлиқ эмас; ротаметрларнинг ўлчаш чегараси катта:

Асбобнинг ўлчаш қисми (2-расм) вертикал тик жойлашган конуссимон найча 1 ва қалқович 2 дан иборат.
Конуссимон найчадаги ҳалқанинг кесим юзи баландликка мутаносиб ўзгаради. Пастдан юқорига ўтадиган суюқлик ёки газ оқими томонидан қалқовичга кўрсатиладиган кучлар мувозанатлашгунча уни юқорига кўтаради. Кучлар мувозанатлашганда қалқович маълум баландликда тўхтайди, бу эса сарф миқдорини кўрсатади. Қалқовичнинг иш ҳолатидаги, яъни ўлчанаётган муҳитга батамом чўккан пайтидаги оғирлиги
(6)

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling