Мавзу : модда сарфи ва миқдорини ўлчаш режа : навои иссиклик електр станцияси хакида маълумот асосий маълумотлар ва таснифи
Иссиқлик (калориметрик) сарф ўлчагичларнинг
Download 1.23 Mb.
|
Hisobot Sarfni olchash
Иссиқлик (калориметрик) сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи суюқлик ёки газ оқимининг ёрдамчи энергия манбаи ёрдамида қиздирилишига асосланган. Бу энергия манбаи оқим тезлиги ва қиздирувчи қурилмалардаги иссиқлик сарфига боғлик бўлган ҳароратлар фарқини вужудга келтиради. Агар окимнинг атроф - муҳитга берган иссиқлигини эътиборга олмасак қиздирувчи асбоб сарфланган ва оқимга узатилган иссиқлик ўртасидаги иссиқлик баланси тенгламаси қуиидагича бўлади:
gt=K·Qm·Cp·∆t (23) бу ерда, gt - қиздириргичнинг суюқлик ёки газга берган иссиқлик миқдори, Вт; К - қувур кесими бўйича ҳароратнинг нотекис тарқалишига тузатиш коэффициенти; Qm - муҳитнинг масса сарфи, кг/с; Сp - муҳитнинг ўзгармас босимдаги солиштирма иссиқлик сиғими, Ж/ (кг к); ∆t-оқим ҳароратининг қиздиришдан аввалги ва кейинги ўртача қийматининг фарқи, 0К. Калориметрик сарф ўлчагичларда оқимга иссиқлик, одатда, электр қиздиргич орқали берилади. Бу ҳолда gt=0.24·I2·R (24) (23) ва (24) ифодалар асосида масса сарфни топамиз: (25) К алориметрик сарф ўлчагичлар икки гуруҳга бўлинади. Улардан биринчисида сарф қиздиргич истеъмол қилган қувват миқдоридан аниқланади. Бу қувват ўзгармас ҳароратлар фарқи ∆t ни таъминлайди. Иккинчи гуруҳдаги калориметрик сарф ўлчагичлар сарф қизитгичга берилган ўзгармас қувватдаги ∆t ҳароратлар фарқидан аниқланади. Ҳароратлар фарқи, одатда, терможуфтлар ёки қаршилик термометрлари орқали ўлчанади. Қаршилик термометрларини бир меъёрли оқим кесимини қоплайдиган тўр шаклида тайёрлаб, кесим бўйича ўртача ҳароратни ўлчаш мумкин. Ўлчанаётган муҳит одатда, 1...30С га қиздирилади, шунинг учун, сарф ўлчанган пайтдаги истеъмол қилинган қувват катта бўлмайди. Модда сарфини ўлчашда, кўпинча, иккинчи гуруҳ сарф ўлчагичлари ишлатилади. 10-расмда иккинчи гуруҳ сарф ўлчагичнинг принципиал схемаси тасвирланган. Сарф ўлчагичга кетма-кет уланган иккита қаршилик термометрлара 1 ва 2 ўрнатилган. Термометрларнинг кетма-кет уланиши улардаги токнинг тенглигини таъминлайди. Бу ҳол термометрларни қизитгич 3 дан аввалги ва ундан кейинги ҳароратлар фарқи бўйича даражалашга имкон беради. Қаршилик термометрларининг икки тирсаги R1 ва R2 доимий қаршиликдан иборат бўлган кўприк тирсакларига уланади. Калориметрик сарф ўлчагичларнинг афзалликлари — юқори аниқлик синфига эга (хатоси ±0,5...1%); ўлчаш диапазони катта (10:1); пульсланувчи ва кичик сарфларни ўлчаш имкони бор. Бу асбобларнинг камчилиги — берилган ҳароратлар фарқи ва оқимни иситиш учун электр қувватиннг доимийлигини автоматик равишда сақлаш мураккаб. Калориметрик сарф ўлчагичлар асосан газлар сарфини ўлчаш учун ишлатилади. Газлар сарфини ўлчаш учун ионли ўлчаш усулидан фойдаланиш мумкин. Бу усул қувурдан ўтаётган газларнинг радиоактив нурланиш манбалари ёрдамида даврий ионланишига асосланган. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling